ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ

ТЕМИР ЙЎЛ ТРАНСПОРТИ — юк ва йўловчиларни локомотив ва моторвагонлар воситасида т. й. бўйлаб ташийдиган транспорт тури. Унинг пайдо бўлиши йирик саноат тараққиёти, айниқса, тоғкон ва металлургия саноати тарақкиёти билан боғлиқ. 18-а. охири ва 19-а. бошларида капитализмнинг ривожланиши юк айланмаси тузилмасини тубдан ўзгартирди, темир рудаси, кўмир, қурилиш материаллари ва шу кабини оммавий ташишга эҳтиёж ўсди.

1825 й. жаҳонда биринчи умумий фойдаланишдаги Стоктон — Дарлингтон т. й. (21 км, Англия) Ж. Стефенсон томонидан қурилган. 30й. ларда Австрия, Германия, Бельгия, Франция, Россияда хам т. й. курилди. 1850—70 й. ларда Осиё, Африка, Жан. Америка ва Австралияда хам курила бошлади. 20-а. бошларида жаҳонда т. й. тармоғи 1 млн. км дан ошди. 19-а. охири — 20-а. бошларида т. й. тармокларини тез ривожлантирган сабаблардан бири, унинг катта ҳарбийстратегик аҳамиятга эгалиги бўлиб, Темир йўл транспорти хўжалик, иктисодий ва стратегик вазифаларга хизмат қилиш билан бир қаторда мамлакатлараро, ҳудудлараро маданий алоқаларни ривожлантириш, ижтимоий масалалар, халкаро туризм соҳасида хам иштирок этади, мамлакатнинг илмийтехник тараққиётига хам салмокли ҳисса кўшади. Темир йўл транспорти транспортининг афзалликларидан бири — бошқа транспортга нисбатан юк ташиш кийматининг арзонлиги, йилнинг ҳар қандай фаслида ва бир йўла катта ҳажмдаги юкларни ташиш имкониятига эгалигидир.

Ўзбекистонда дастлабки т. й. 1886— 88 й. ларда Закаспий темир йўлининг Фороб стясидан Самарқандгача ётқизилган (подшо Россияси томонидан империянинг жан. чегараларини мустаҳкамлашга қаратилган ва ҳарбийстратегик мақсадлардаги Закаспий ҳарбий т. й. номи билан 1880 й. нояб. дан 1886 й. дек. гача куриб битказилган Красноводск — Чоржўй т. й. нинг давоми). 1888 й. май ойида Амударё оркали 2,7 км узунликдаги ёғоч кўприк куриб битказилиши билан т. й. да Самарқандгача поездлар қатнови бошланди. Кейинчалик бу йўл 1895—97 й. ларда Урсатьевская (Ховос) стясидан Қўқонгача давом эттирилди. 1899 й. т. й. Тошкентга етказилди (қ. Самарканд — Андижон темир пули). 1890 й. кузида 1874 й. да Россия империясининг махсус т. й. комиссияси куриш зарур деб топган ТошкентОренбург т. й. қурилиши бошланди. 1906 й. янв. да Тошкент — Оренбург т. й. (Тошкент темир йўли) ишга туширилди. 1907 й. Когон—Бухоро, 1913—16 й. ларда Фарғона ҳалқа т. й. нинг Қўқон—Наманган—Андижон қисми, 1913—15 й. ларда Когон—Амударё стяси ва Қарши—Китоб шохобчалари курилди. 1917 й. га қадар ҳоз. Ўзбекистон ҳудудида жами т. й. узунлиги 1,1 минг км эди.

20-а. нинг 20й. ларидан бошлаб фуқаролар уруши йилларида вайрон бўлган т. й. ҳаракат таркиби ва йўл хўжалигини тиклаш учун зарур чоралар курилди. Шаҳар ва портларни бирлаштирувчи янги т. й. линиялари курилишига ҳам эътибор берилди. Фарғона (Искобил) — Кувасой (1922), Карши — Китоб (1924), Амударё (Самсоново) — Термиз (1925), Асака — Шаҳрихон (1931) ва б. т. й. линиялари курилиб фойдаланишга топширилди. 1929—31 й. ларда курилган уз. 1452 км бўлган Туркистон—Сибирь темир йўли (Турксиб) Ўзбекистон т. й. билан уланди.

30й. ларда Ўзбекистон т. й. да ЭУ сериядаги янги паровозлар ишлай бошлади, йирик стяларда вагонлар саралашда қулай бўлган махсус мосламалар, ним дўнглик (горка)лар, контейнер майдонлари курилди, катта, масофаларда т. й. линиялари реконструкция қилинди, поездларнинг ҳаракат тезлиги оширилди, юк ва йўловчилар ташиш кўпайди.

1941—45 й. лардаги уруш даврида Темир йўл транспортида фронт учун зарур юклар ташилди. Урушдан кейинги йилларда транспортнинг бу сохасида туб ўзгаришлар қилинди. Локомотивлар куввати оширилди, поездлар тиғиз қатнайдиган жойларда иккинчи йўллар қурилди. Паровозлар ўрнига электровоз ва тепловозлар кўлланилди. Стяларнинг техника билан жиҳозланиши яхшиланди. Бу даврда магистраль йўллардан саноат шаҳарларига (Тошкент—Ангрен, Тошкент — Чирчиқ) шохобча йўллар курилди. 1963 йили Красноводск—Боку паром йўлининг ишга туширилиши билан Тошкент—Красноводск линияси Озарбайжон т. й. билан мунтазам богланди. 1964 й. Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон т. й. лари бошқаруви Тошкентда бўлган ягона Ўрта Осиё т. й. га бирлаштирилди. 1971 й. да Қозоғистон орқали Россияга чиқадиган Қўнғирот—Бейнов т. й. курилди. 1982 й. Термиз ш. яқинида Амударё орқали Афғонистонга ўтадиган т. й. ва автомобиль йўли кўприги фойдаланишга топширилди. Аксарият вилоят марказларида янги т. й. вокзаллари курилди.

1994 й. нояб. да Ўрта Осиё т. й. нинг Ўзбекистон Республикасида жойлашган т. й. корхоналари ва бўлимлари, лойиҳаконструкторлик ва б. ташкилотлари, муассасалари негизида «Ўзбекистон темир йўллари» давлатакциядорлик т. й. компанияси ташкил этилди. Республика т. й. транспортини ривожлантириш истиқболлари Иктисодий ҳамкорлик ташкилоти мамлакатларининг Кветта режасида белгиланган вазифалар қаторидан ўрин олган.

21-а. бошида Ўзбекистон Темир йўл транспорти таркибида ижтимоий соҳалар ва ишлаб чиқариш. га йўналтирилган корхона муассаса ва ташкилотлардан иборат бўлган ягона технологикишлаб чиқариш. мажмуига айланди. Компаниянинг т. й. дан фойдаланишга масъул бўлган Тошкент, Фарғона, Қўқон, Бухоро, Қўнғирот, Қарши — Термиз минтақавий т. й. узеллари фао, лият кўрсатади (2004).

Юк ташишда тепловозлар (республика т. й. да паровоз 1974 й. гача ишлатилди), йўловчилар ташишда тепловоз ва электровозлар хизмат кўрсатади. Темир йўл транспортини электрлаштириш дастлаб 1970 й. Тошкент— Янгийўл участкасида бошланган. Кейинчалик Хўжакент—Сирдарё линияси (148 км)да электр поездлари катнови йўлга қўйидди. 1985 й. дан т. й. ни ўзгарувчан токда электрлаштиришга ўтилди. 1993 й. да Темир йўл транспортининг Ховос—Бекобод ва Ховос—Жиззах линиялари электрлаштирилди. 2003 й. дан Тошкент—Самарканд йўналишида «Регистон» электропоезди қатнови йўлга қўйилди.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистоннинг ягона т. й. тармоғини вужудга келтириш бўйича уз. 700 км га яқин Навоий — Учқудук — Нукус темир йўли куриб битказилди, 223 км ли Тошгузар — БойсунҚумқўрғон темир йўли курилиши бошлаб юборилди. Бу йўллар худудларни ижтимоийиқтисодий ривожлантиришда катта аҳамиятга эга.

«Ўзбекистон темир йўллари» компанияси тасарруфида асосий т. й. нинг фойдаланиш уз. 3992 км. Бундан ташқари, 1992,7 км стя йўллари ва 362,4 км республика корхоналари шохобча йўлларидан фойдаланилади. Электрлаштирилган т. й. линиялари уз. 620 км (2004 й. 1 янв.).

2003 й. да умумий фойдаланиладиган Темир йўл транспортида асосий қисми тошкўмир, нефть юклари, курилиш юклари, цемент, кимёвий ва минерал ўғитлар, дон маҳсулотлари ва б. дан иборат бўлган 45,1 млн. т юк ташилди, юк айланмаси 19,1 млрд. т. км ни ташкил этди (2000 й. да тегишлича 42,4; 15,4). Мамлакат ичида ташилган жами юкларнинг 9,7%, узоқ хориж мамлакатларига жўнатилган юкларнинг 40,7% Т. й. т. ҳиссасига тўғри келди. Темир йўл транспорти транспортида жўнатилган йўловчилар эса 15,3 млн. кишидан, йўловчи айланмаси — 2,065 млрд. йўловчи. км дан иборат бўлди (2000 й. да тегишлича 14,5; 2,2).

«Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг локоматив парки янги типдаги тепловозлар, электровозлар, электропоезд (секциялар)ларидан ташкил топган. «Ўзтемирйўлмаштаъмирлаш» унитар корхонаси — Тошкент тепловоз таъмирлаш здида йирик магистрал тепловозлар таъмирланади, ҳаракатланувчи таркиб учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади. «Ўзвагонтаъмир» акциядорлик жамиятида барча турдаги юк ташиш вагонлари таъмирланади. 2001 й. да йўловчи ташиш вагонларини таъмирлайдиган «Тошкент йўловчи вагонларини таъмирлаш зди» акциядорлик жамияти ташкил қилинди. 1998 й. дан компания таркибида асосий фаолияти шаҳар атрофи, шаҳарлараро — маҳаллий ва халқаро йўналишларда йўловчи, почта, қўл юки ташишга ихтисослашган ва бир кунда 10 мингдан ортиқ фуқароларга хизмат кўрсатадиган «Ўзтемирйўлйўловчи» акциядорлик жамияти фаолият кўрсатади.

Республика Темир йўл транспорти қурилишини лойиҳалаш ишларини Тошкент транспорт лойиҳалашқидирув инти (Ташгипротранс, 1952) ва Тошкент т. й. лойиқалаш — қидирув инти («Тоштемирйўллойиҳа», 1969) олиб боради. Темир йўл транспорти транспорти учун муҳандис ва техник ходимлар «Ўзбекистон темир йўллари» компаниясининг Акмал Икромов номидаги Тошкент т. й. муҳандислари инти (1931), Тошкент (1932), Самарканд (1932), Ховос (1979) т. й. транспорти коллежларида тайёрланади.

Жаҳоннинг барча ривожланган давлатларида Темир йўл транспорти етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Бу транспорт турини ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири юқори тезликда ҳаракатланувчи ер усти транспорт турини жорий қилиш ҳисобланади. Бу тизимда ҳаракатланиш тезлиги 200 км/соатдан юқори бўлиб, бундай т. й. лар 2авлод т. й. тоифасига киритилади. Ғарбий Европа ва Япониянинг баъзи т. й. участкаларида поездлар тезлиги 350—500 км/соатга етказилган. Ривожланган мамлакатларда 20-а. нинг 90й. ларида т. й. узунлиги (минг км): АҚШда—205, Букж Британияда — 16,6, Канадада — 93,5, Францияда — 34,6, Японияда —23,9, Италияда — 25,8. Очилбой Ромашов.

Loading...