ТЕМИРБЕТОН

ТЕМИРБЕТОНбетон ва пўлат арматура бирикмасидан иборат конструкция ва буюмларнинг умумий номи. Темирбетон 19-а. да кашф этилган. Темирбетон буюмларга биринчи патентлар Францияда (Ламбао, 1850; Куанье, 1854; Монье, 1867), Англияда (Уилкинсон, 1854) ва АҚШ да (Гиатт, 1855—87) берилган. Ўзбекистонда Темирбетон конструкциялар 19-а. 70й. ларидан татбиқ эта бошланган. Темирбетонда зўриқишларни қабул қилишда ҳар иккала материал (бетон ва пўлат) баравар ишлайди. Бетоннинг чўзилишга мустаҳкамлиги сиқилишга мустаҳкамлигидан анча (10—20 марта) паст. Пўлат арматура эса чўзилишга ҳам, сиқилишга ҳам бирдай ишлайди. Агар бетонга арматура қўшилса, унинг чўзилишга мустаҳкамлиги анча ортади. Бетоннинг пўлат арматурага яхши ёпишуви, пўлат билан оғир бетоннинг тра таъсирида чизикли кенгайиш коэффициентлари бир-бирига жуда яқинлиги (бетон учун (aBqlsl,5)10~5; арматура учун авқ1,210~5) Темирбетонни ҳосил қилишга имкон беради. Бундан ташқари, бетон арматурага зич ёпишиб, уни занглаш ва ёнғиндан асрайди. Темирбетондан пойдевор блоклар, девор ва қаватлараро панеллар, ёпма плиталар, йиғма зиналар, устун ва тўсинлар, устунқозиклар, арка ва фермалар ва б. тайёрланади.

Темирбетоннинг афзалликлари: ўта мустаҳкамлиги; кўпга чидамлилиги; оловбардошлиги; зилзилабардошлиги; маҳаллий материаллардан фойдаланиш имконияти; конструкцияга исталган шакл бериш мумкинлиги ва ҳ. к. Вазни оғирлиги, иссиқлик ва товушни осон ўтказиши; мустаҳкамлаш ва тузатишнинг қийинлиги; ёрилиши мумкинлиги; бетон ётқизилгач, арматура ҳолатини текшириш қийинлиги каби омиллар унинг нуқсонларидир. Бетонда ёриқ пайдо бўлишининг олдини олиш учун арматура олдиндан зўриқтирилади.

Илгари бетоннинг мустаҳкамлик даражалари маркалар (М) орқали фаркланар эди. Халқаро стандартларнинг янги тизими бўйича бетон мустаҳкамлиги синфлар (В) орқали белгиланади. Мас., бетон ва Темирбетон учун оғир бетоннинг сиқилиш мустаҳкамлиги бўйича қуйидаги синфлар мавжуд: В3,5; В5; В7,5; В10; В12:5; В15; В20; В25; ВЗО; В35; В40; В45; В50; В55; В60. Оғир бетондан ишланадиган Темирбетон конструкцияларда мустаҳкамлик синфи В7,5 дан кам бўлган бетонларни қўллаш мумкин эмас. Такрорий юклар таъсир этадиган конструкцияларда синфи В15 дан юқори бўлган бетонлар қўлланилади. Сиқилувчи Темирбетон элементлари В15 дан кам бўлмаган, катта юк остида бўладиган конструкцияларда эса (мас., кўп қаватли биноларнинг қуйи қават устунларида) синфи В25 дан кам бўлмаган бетонлар қўллаш тавсия этилади. Зўриқтирилган бетон учун В20… В60 бўлган бетон синфлари қабул қилинади.

Темирбетон конструкцияларида қўлланиладиган арматуралар, стерженли ва симли арматураларга бўлинади. Сиртининг шаклига қараб текис ва даврий профилли арматуралар бўлади. Даврий профилли арматура текис арматурага Караганда бетон билан мустаҳкамроқ боғланади. Темирбетон элементлар камида 0,05% ва купи билан 3,5% микдорда арматураланади. Механик хоссаларига қараб арматурабоп металл қуйидаги синфларга бўлинади: а) стержен арматуралар: AI; АП; АШ; A1V; AV; AVI; б) сим арматуралар: BI; ВП; Вр II; К7; К19.

Атроф муҳит траси — 40° дан 60° гача ўзгарганда бетон билан арматуранинг асосий физикмеханик хоссалари ўзгармайди. Тра 60° дан ошганда бетоннинг структураси бузила бошлайди ва мустаҳкамлиги пасаяди, мас., тра 200° га етганда бетоннинг мустаҳкамлиги 30— 40% пасаяди. Оддий Темирбетон учун 500°—600° иссиклик критик тра ҳисобланади. Шунинг учун оддий Темирбетонни 200° дан паст шароитда ишлатиш тавсия этилади. Юқори (1700° гача) трада ишлайдиган иссиклик агрегатлари учун иссиқбардош Темирбетондан фойдаланилади.

Ад.: Низомов Ш. Р., Ҳобилов Б. А., Темирбетон конструкциялар, Темирбетон, 1992; Қосимов Э., Қурилиш ашёлари. Темирбетон, 2004.

Loading...