ТЕМПЕРАТУРА

ТЕМПЕРАТУРА (лот. temperatura — зарур силжиш, ўлчамдорлик, нормал ҳолат) — макроскопик тизимнинг термодинамик мувозанат ҳолатини характерловчи асосий параметрлардан бири. Термодинамик мувозанат ҳолатида турган тизимнинг барча қисмларининг Температураси бир хил бўлади. Агар тизим мувозанат ҳолатдан чиқарилса, унинг иссиқроқ қисмларидан совуқроқ қисмларига иссиқлик узатилиши натижасида маълум вақгдан сўнг тизимнинг ҳамма қисмларида Температуранинг тенглашиши вужудга келиб, термодинамик мувозанат ҳолатига қайтади.

Тизим таркибидаги жисмларни иситиш ёки совитиш, яъни трасини ўзгартириш уларнинг қарийб барча физик хоссаларига таъсир қилади: жисмларнинг чизикли ўлчамлари, эластиклиги, электр ўтказувчанлиги ва б. хоссалари ўзгаради. Температурани ўлчаш учун бу ўзгаришларнинг исталган биридан фойдаланиш мумкин. Температура бевосита ўлчанмайдиган катталик. У бошка катталикларни ўлчаш орқали аникданади. Мас., тизимнинг Температура сини иситиш ёки совитиш натижасида газ ҳажми ёки босимининг ўзгариши (суюқлик, жумладан, симобли термометрлар), ўтказгичларнинг электр юритувчи куч (э. ю. к.) лари ўзгариши (термопаралар) ва б. орқали аниқлаш мумкин.

Статистик физикаца Температура термодинамик мувозанат ҳолатдаги тизимни ташкил этган зарраларнинг ўртача кинетик энергияларини тавсифловчи катталикдир. Астрофизикада Температура — муҳитнинг физик ҳолатини ифодаловчи параметр. Осмон жисмларининг Температура сини баъзи назарий фаразларга асосланган ҳолда уларнинг нурланишини ўрганиш йўли билан аниқланади. Температуранинг қуйидаги хиллари мавжуд: юлдуз (ёки бошқа объектнинг, мас., Қуёш тожи) нинг эффектив Температураси — юлдуз ўлчамига тенг ва юлдуз тарқатаётган тўлиқ нурланишни чақара оладиган мутлак қора жисм Т. си. Равшанлик Т. си — берилган йўналишда кузатилаётган муайян тўлқин узунликдаги нурланиш интенсивлигига тенг нурланиш чиқара оладиган мутлақ қора жисм Т. си. Спектрофотометрик Температура — кузатилаётган спектрал соҳадаги нурланиш интенсивлигининг нисбий тақсимланишига яқин нурланиш чиқара оладиган мутлақ қора жисм Температура си. Спектрометрик Температура спектрнинг турли соҳаларида турлича бўлиши мумкин. Ғалаёнлаш Температураси — атомларнинг ғалаёнлаш ҳолатлари бўйича тақсимланишини ифодаловчи параметр. Ионланганлик Температураси — спектрал чизиқларнинг нисбий интенсивлиги бўйича аниқланувчи ва модданинг ионланганлик даражасини белгиловчи параметр.

Loading...