ТЕМЗА

ТЕМЗА — Буюк Британиядаги энг катта даре. Уз. 334 км, ҳавзасининг майд. 15,3 минг км2. Котсуолд қирларидан бошланиб, Лондон ҳавзасидан оқади ва кенг эстуарий ҳосил қилиб Шим. денгизга қуйилади. Ўртача сув сарфи қуйи қисмида 260 м3/сек. Қишда тўлиб оқади. Денгиз суви кўтарилганда Темзанинг сув сатҳи Лондон ш. ёнида 6,5 м гача кўтарилади. Кема қатнайди, Лондон ш. гача денгиз кемалари ҳам кира олади. Темза бўйида Оксфорд, Лондон (даре ва унинг эстуарийси бўйлаб 60 км масофага чўзилган) ш. лари жойлашган. Темза каналлар орқали Бристоль қўлтиғи, Ирландия денгизи ва мамлакатнинг марказий қисмидаги саноат марказлари билан боғланган.

Loading...