ТЕНГЛИК

ТЕНГЛИК — жамиятдаги барча шахс, қатлам, гуруҳ, партия ва шу кабининг қонун олдида бараварлигини ифодаловчи тушунча; адолатли жамиятнинг асосий тамойилларидан бири. Тенглик таъминланган жамиятда унинг барча аъзолари яшаш, таълим олиш, меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, мулкдор бўлиш, малакали тиббий хизматдан фойдаланиш, қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда ижтимоий таъминот олиш, фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги, сайлаш ва сайланиш каби ҳуқуклapra эга бўлади (яна қ. Тенг ҳуқуқлилик).

Loading...