
ТЕНГСИЗЛИК
ТЕНГСИЗЛИК — сонлар ёки микдорлар орасидаги муносабат сонлардан қайси бири бошқасидан катталиги ёки кичиклигини кўрсатади. Тенгсизликда «>» ва «<» ишоралари қўлланилиб, уларнинг учи кичик сон ёзилган томонга қаратилади. Математика ва унинг татбикларида ўзгарувчи миқдорларнинг барча қийматларида тўғри бўлган Тенгсизликлар ҳам муҳим аҳамиятга эга.