ТЕОДОРИХ

ТЕОДОРИХ Буюк, Теодерих (Theodoricus, Theoderich) (тахм. 454 — 526) — остготлар қироли (493—526), Италияда остготлар давлати асосчиси. 488 й. Италияга бостириб кирган ва у ердаги ҳукмдор Одоакрни тахтдан агдариб, қатл эттиргач, ҳокимиятни эгаллаб олган (493 й.). Т. даврида остготлар давлатига Ғарбий Европадаги катта ҳудудлар тобе бўлган. Рим аристократияси билан яқинлашган остгот зодагонлари манфаатларини ифода этган. Теодорих остготлар давлати бошкаруви, маъмурияти, қонуншунослигида Рим тартибларини сақлаб қолган. Тахм. 512 й. нашр этилган Теодорих эдикти асосини Рим ҳуқуқи ташкил қилган бўлиб, у қулчиликни қонунлаштирган, йирик ер эгалигини сақлаб қолган. Теодорих даврида марказлашган ҳокимиятни мустахкамланиши мамлакатда деҳқончилик ва савдонинг тараққий этишига, фан ва санъатнинг равнақ топишига имкон берган.

Prev Article

ТЕНОЧТИТЛАН

Next Article

ТЕОЛОГИЯ