ТЕОЛОГИЯ

ТЕОЛОГИЯ (юн. theos — худо ва …логия) — худонинг моҳияти ва иродаси ҳақидаги диний таьлимотлар мажмуи. Худо шахсан ўзини ваҳий орқали кишиларга маълум қилади деган концепцияга асосланади. Муқаддас китоблар ва муқаддаслаштирилган ёзувлар Теологиянинг асосий манбалари қисобланади. Теология турли диний ўқув юртлари — семинариялар, академиялар, мадрасалар ва б. да ўқитилади. Теология тушунчаси аввало иудаизм ва христианликка нисбатан қўлланган. Теология исломда илоҳиёт, калом атамалари билан ҳам аталади.

Prev Article

ТЕОКРАТИЯ

Next Article

ТЕОРЕМА