ТЕОРЕМА

ТЕОРЕМА (юн. theoreo — қарамайман, текшираман) — мат. да аксиомалар асосида қатъий мантиқий мушоҳада билан исботланадиган тасдиқ. Mac, геометрияда Пифагор теоремаси, алгебрада Виет теоремаси. Одатда, «А бўлса, В бўлади» (қисқача Лқ>5) кўринишга (лекин шарт эмас) эга. Бунда А тасдиқ Теореманинг шарти, В тасдиқ эса хулосаси дейилади. Вқ$А тасдик, Ақ>В га тескари Теорема деб аталади. У ҳар доим тўғри бўлавермайди — алоҳида исбот талаб этилади. Агар тўғри Теорема ҳам, унга тескари теорема ҳам исботланса, А тасдик. В учун зарурий ва етарли шарт деб аталади ҳамда А<±>В кўринишда ёзилади. Теоремалар математик тушунчаларни ўзаро боглайди ва шу жиҳатдан жуда чуқурсаёзлиги, кенгторлиги, татбиқи борйўклиги билан баҳоланади.

Prev Article

ТЕОЛОГИЯ

Next Article

ТЕПАГАВР