ТЕПА

ТЕПА (археологияда) — асосан, пахсадан ишланган қад. иншоотларнинг харобалари ва уларни тўлдирган маданий қатламлардан ҳосил бўлган дўнглик. Археологик ёдгорликларнинг ушбу тури Ўрта Осиё ва Кавказда (тапа), Яқин Шаркда (араб. — тель, талл), Ҳиндистонда ва Болқон я. о. да (юн. — магула, македонча — тумба) учрайди. Бу мамлакатлардаги суғорма ўтроқ деҳқончилик хўжалиги, айнан мазкур ернинг ўзида кўп асрлар ва ҳатто минг йиллар давомида қишлоқ (жумладан, шаҳар) мавжуд бўлишига имкон берган. Вақг ўтиши билан вайронага айлана борган иншоотлар янгилари учун асос бўлиб хизмат қилган ва қишлоқ баландлашиб борган. 30—40 м га етган Тепалар кўп қ^тламли бўлиб, улар мазкур ёдгорликнинг стратиграфиясини белгилашда муҳим объект ҳисобланади (Намозгоҳтепа, Сополлитепа ва б.). Географик жой номлари таркибида ҳам Тепа қўшимчаси кўп учрайди (мас., Қўрғонтепа, Олтинтепа, Оқтепа ва б.).

Prev Article

ТЕОЛОГИЯ

Next Article

ТЕПАГАВР