ТЕПАГАВР — қад. қишлоқ харобаси (мил. ав. 5—2минг йиллик). Мосул ш. (Ироқ)дан 25 км шарқда жойлашган. Э. А. Спайзер раҳбарлигидаги АҚШ археология экспедицияси (1927 ва 1931 — 38) текширган. Тепагаврнинг энг пастки 20маданий қатлами бу ерда ўтроқ деҳқончилик қишлоғи вужудга келган давр — Халаф маданияти (мил. ав. 5минг йиллик)га оид, 19—12маданий қатламларидан Убайд маданиятит оид материаллар топилган. 11—8маданий қатламлардан бошлаб Гавр маданияти шакллана бошлаган. Бу даврда қўлда ясалган бўяма сопол идишлар ясаш ривожланган, тош тахталардан зодагонларга мўггжалланган мақбаралар қурилган. 8—7қатламлар (мил. ав. 4—3минг йиллик бошларидан) дастгоҳда тайёрланган сопол идишлар, цилиндрсимон муҳрларнинг топилиши бу даврда ҳунармандлик тараққий қилиб, ибтидоий жамият емирила бошлаганидан дарак беради. 3—1маданий қатламлардан Ҳуррийлар маданияти (мил. ав. 2минг йиллик)га оид материаллар топилган. Ашёвий далиллар Тепагаврда хаёт мил. ав. 2минг йиллик ўрталаригача давом этганини тасдиклайди.