
ТЕР
ТЕР — тер безлари ажратиб чикарадиган тиниқ суюклик. Одам тери таркибида 97,5— 99,5% сув, оз миқдорда хлорид, фосфат тузлари ва баъзи бир бошка моддалар (мочевина, сийдик кислота, креатинин ва б.) бор. Тери юзасида тўпланадиган Тер мой безлари ажратган секретга доимо аралашиб кетади. Тер таркиби организмнинг ҳолатига (яъни қон таркибида турли моддалар бўлишига), терлаш даражасига боглик. Одам бир кечакундузда 0,5—1,0 л Т. чиқаради. Бу жисмоний ишнинг жадаллиги, ташқи муҳит харорати ва ичилган суюқлик микдорига боғлиқ. Кўп дори моддалари организмдан Тер билан ажралади.