ТЕРАК

ТЕРАК (Populus L.) — толдошлар оиласига мансуб дарахтлар туркуми. Айрим маълумотларга кўра, 100 дан ортик, тури бор. 30 га яқин тури Евросиё, Шим. Америка ва Шим. Африкада Tapкалган. Ўзбекистонда Теракнинг кўкяпроқли Терак ёки зангори баргли Терак (P. pruinosa Schrenk), фурот Т. и (P. euphratica Olid.), мирзатерак (P. nigra L.), афғон Тераки (Р. afghanica), оқ терак (P. alba), Бахофен тераги ёки кўктерак (P.bachofenu Wierzb.) турлари ўсади. Мирзатерак, кўктерак, оқтерак турлари кўп экилади. Терак ларнинг баъзи турлари бўйи 30 — 45 (баъзан 60) м гача, диаметри 1,5 (айрим дарахтлариники

3) м гача етади. Тераклар танаси тик, шохшаббаси тухумсимон, пирамидасимон, кенг овалсимон бўлади. Барглари бандли, кетмакет, барг пластинкаси яхлит ёки кертикли, наштарсимон. Кучаласи цилиндрсимон, бошоқсимон тўпгул, гуллагандан кейин тўкилади. Гули бир жинсли, икки уйли. Аксарияти барг ёзишдан олдин, баъзилари барг ёзгандан кейин гуллайди. Уруғи кўсакча, шамол ва сув ёрдамида тарқалади. Нам тупрокда тез униб чиқади. Терак иссиқсевар, ёруғсевар, совуққа бардошли (мас., мирзатерак) ўсимлик. Сернам ва унумдор тупрокларда тез етилади, лекин баъзилари шўрхок тупроқни хуш кўрмайди. Терак қисқа умрли (25—30 ёшгача яхши ривожланади) дарахт бўлса ҳам 150—200 йил умр кўрадиганлари ғам (мирзатерак ва оқтеракнинг айрим дарахтлари) бор.

Теракзорлар соф ва аралаш ҳолда ташкил этилади. Қайир ерлар шароитида Терак қайрағоч, қандағоч ва буталар билан бирга етиштирилади. Ўрмончилик ривожланган мамлакатларда Теракни кўпайтиришда янги йиғиб олинган уруғлари сепилиб, дастлаб кўчат (1 га майдондан 400—500 минг туп) олинади. Бир йиллик кўчатлардан 2йили теракзорлар барпо этилади. Ўзбекистон шароитларида бир йиллик новдалардан олинган каламчалардан (уз. 30— 35 см) кўпайтирилади (йўл ёқалари, ариқбўйларига бир қаторлаб экилганда туплар ораси 0,8—1 м, теракзорларда 0,8—1хЗ м схемада экилади), илдизидан бачкилаб, тўнкасидан ўсиб чиқиб ҳам кўпаяди. Қулай шароит бўлса ва терак етиштириш технологиясига риоя этилса, 25—30 ёшида гектаридан (Ўзбекистонда, ҳатто 15—20 й. да) етилган (8—10 ёшида ишга яроқли) 500—900 м3 гача ёғоч олинади. Тераклар турлари тез ўсиши, манзарали бўлиши ва жой танламаслиги сабабли иҳота ва ўрмон муҳофазаси, кўкаламзорлаштириш ишларида муҳим аҳамият касб этган (қ. Дала иҳота ўрмонзорлари).

Терак ёғочи иморат қурилишида, ёғочни қайта ишлаш, мебель саноатида ишлатилишидан ташқари целлюлозақогоз саноати учун муҳим хом ашёдир. Унинг ёғочи гидролизланиб этил спирта олинади. Терак целлюлозасидан газлама, корд толаси тайёрланади. Гугурт ишлаб чиқариш. да ишлатилади. Терак, асосан, иҳота ўрмонлар ҳосил қилиш учун кўп экилади. Кейинги йилларда Ўзбекистонда иморатбоп қурилиш материаллари олиш мақсадида теракзор майдонлар кўп ташкил қилинмоқда. Америка ва Европадан тез етиладиган Терак навлари келтириб экилмоқда. ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1994 й. 8 фев. даги «Саноат теракчилигини ривожлантириш ва бошқа тез ўсувчи ёғочбоп дарахтзорларни барпо этишга оид чоратадбирлар тўғрисида»ги қарори эълон қилиниб, мамлакат ҳудудида ҳар йили 10 минг гектар майдонда теракзорлар ташкил этиш режаси белгилангандан кейин бу соҳага, теракчиликка жиддий эътибор берила бошланди.

Ад.: Озолин Г.. Шамсиев Қ., Стипинский В., Ўзбекистон тераклари, Терак, 1992.

Султон Холназаров.

Loading...