ТЕРАПИЯ

ТЕРАПИЯ (юн. therapeia — даволаш) — 1) консерватив усуллар: доридармонлар (фармакотерапия), антибактериал (кимётерапия, антибиотикотерапия) ва гормонал моддалар; зардоб ва вакциналар, турли ионловчи нурлар (нур билан даволаш); иқлим, балчиқ, минерал сувлар, массаж, электр токи ва б. физик омиллар (санаторий ва курортларда даволаш, физиотерапия, шифобахш физкультура; парҳез ва б. йўллар) билан даволаш;

2) ички касалликлар тиббиёти, ички касалликлар клиникаси, ички аьзолар касалликлари, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари (этиология), ривожланиш механизмлари (патогенез), касалликни аниқлаш (диагностика), даволаш ва олдини олиш усулларини ўрганувчи клиник фан.

Юнонистон, Қад. Рим, Шарқнинг Уйғониш даврида Шарқ ва Европанинг буюк врачлари (Гиппократ, Гален, Ибн Сино, а. рРозий, Парацельс ва б.) илк бор тиббиётда муҳим илмий системалар ва йўналишларни асослаб берди. 17-а. да инглиз врачи Сиденхем Гиппократнинг беморни врач қаровида кузатиш таомилига асосланиб, касаллик жараёни босқичлари ҳақидаги тушунчани шакллантирди ва кўпчилик касаллик белгиларини тавсифлади. Илмий анатомиянинг асосчиси А. Везалийниш ишлари, У. Гарвейнинг қон айланишини кашф этиши, патологик анатомия соҳасида эришилган ютуқлар, беморни сўраш (М. Я. Мудров, Г. А. Захарьин), танани бармоқ билан уриб кўриш, пайпаслаш, эшитиш каби усулларнинг қўлланилиши ҳамда касалликни аниқлашда экспериментал усуллардан фойдаланиш Терапиянинг тиббийилмий фан сифатида ривожланишига замин бўлди.

Терапия 19-а. гача тиббиёт билан боғлиқ ҳолда ривожланди. Рентген нурларининг кашф этил и ш и, рентгенодиагностиканннг кучайиши, электрокардиография ва артериал босимни ўлчаш усулини амалда татбиқ этиш Терапиянинг янада ривожланишига олиб келди. Киме фанининг ўсиши Терапияда турли лаб. текшируви усулларидан диагностикада фойдаланиш ҳамда турли доридармонлар ишлаб чиқариш. имконини берди. Микробиология ва иммунология соҳасидаги ютукдар вакцина ва зардобларни давопрофилактика мақсадида қўллашга, серодиагностиканкнт вужудга келишига сабаб бўлди.

Тиббиётнинг тараққиёти натижасида 19-а. га келиб, дерматология, невропатология, гематология, эндокринология, кейинчалик юқумли касалликлар, фтизиатрия ва б. мустақил фан сифатида Терапиядан ажралиб чикди.

Патология характерининг ўзгариши, клиник фанларнинг бўлиниши, диагностикада лаб. ва инструментал усулларнинг кенг жорий этилиши ва б. замонавий Терапиянинг мухим масалаларидан бўлиб қолмоқда.

Терапиянинг тармокланиши (мас., хирургия, урология, физиология, экспериментал патология ва б.) кардиология, гастроэнтерология, нефрология, физиотерапия ва ҳ. к. фанларнинг ҳам мустақил илмий соҳа сифатида ажралишига олиб келди.

Терапия соғлиқни сакдаш тамойилларига ва олий нерв фаолияти тўғрисидаги таълимотга асосланади. Ўзбекистонда тиббиёт олий ўқув юртлари —1 ва 2Тошкент тиббиёт интлари, Самарқанд тиббиёт инти, Андижон тиббиёт инти, Бухоро тиббиёт инти, Тошкент тиббиёт педиатрия инти, Тошкент врачлар малакасини ошириш интида Терапия кафедралари бор. Ўзбекистонда Терапия фанининг шаклланиши Тошкентда ишлаган терапевт олимлар А. Н. Крюков, Н. И. Рагоза, М. И. Слоним, И. А. Кассирский; ривожланиш тарихи эса А. А. Асқаров, Н. И. Исмоилов, Э. И. Отахонов, ЗМ. Умидова, Р. А. Каценович, К. Б. Баҳодиров, Н. А. Мирзоян, Р. А. Абдуллаев, К. ғғ. Йўлдошев, A. M. Убайдуллаев, Э. Ғ. Қаюмов, Э. Й. Крсимов ва б. номи билан боғлиқ.

Ҳоз. ўзбек олимлари Ўзбекистоннинг ўзига хос иқлими шароитида турли касалликлар, жумладан, меъдаичак йўли, қалқонсимон без, юрактомир ва нафас системаси, гипертония, атеросклероз, стенокардия, миокард инфаркти, ревматизм каби касалликларнинг қай тарзда кечиши, уларнинг олдини олиш, даволаш ва организмнинг функционал ҳолатини тиклаш, шунингдек, бу касалликларни замонавий тиббиёт аппаратлари ёрдамида текшириш, иссиқ иклимнинг юрактомир системасига таъсири, клиник эндокринологиянинг турли долзарб муаммоларини ўрганиш устида илмий тадқиқотлар олиб бормоқда (яна қ. Тиббиёт).

Loading...