ТЕРБИЙ

ТЕРБИЙ (лот. Terbium) , Tb — Менделеев даврий системасининг III гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Лантаноидларга киради. Тартиб раками 65, мол. м. 158,9254. Битта изотоп |59ТЬ шаклида учрайди. Тербийнинг бир неча сунъий радиоактив изотоплари олинган. Лантаноидларнинг иттрий гуруҳчасига киради. Тербий кумуш каби оқ металл. Суюкланиш траси 1356°, қайнаш траси 2480°, зичлиги 8,270 г/см3. Соф Тербий пластик ва яхши деформацияланадиган металл. Кимёвий жиҳатдан фаол. Ўз бирикмаларида 3 ва 4 валентли. Тербий рангли металларнинг қотишмаларига оз микдорда қўшилади. Люминофорлар ва лазер материаллари тайёрлашда қўлланади.

Prev Article

ТЕР

Next Article

ТЕРВЕЛХОН