ТЕРЕХОВ

ТЕРЕХОВ — Глеб Николаевич (1887.27.11, Москва 1972.5.7, Тошкент) — патологанатом. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1944), тиббиёт фанлари дри (1935), проф. (1946). Москва унтининг тиббиёт фтини тугатган (1916), ҳарбий врач (1916—22). Ўрта Осиё унтининг патанатомия кафедрасида (1935 й. дан ТошТИ кафедраси) ассистент (1926 — 30), доцент (1930—49), айни вақтда мудир (1934—60), 1960 й. дан консультант. Илмий ишлари лейшманиоз, алиментар дистрофия, пеллагра, чиллашир каби касалликларнинг патоморфологиясига оид. Ўрта Осиёда учрайдиган висцерал лейшманиознинг патологик анатомияси устида тадқиқот олиб борган.