
ТЕРГОВ
ТЕРГОВ — жиноят процессида жиноий иш бўйича далиллар йиғиш ва текшириш. Тергов турлари: дастлабки тергов ва суд тергови. Т. фаолиятини 3 хил йўналишдаги: прокуратура, милиция ва миллий хавфсизлик терговчилари олиб борадилар. Улар Тергов ва процессуал ҳаракатларни мустақил амалга оширадилар. Асосий вазифалари жиноятларни тез ва тўла очиш, жиноят содир этган шахсни фош этиш, айби бўлмаган шахсни жиноий жавобгарликка тортмасликдан иборат. Терговчи ва унинг ваколатлари Ўзбекистон Республикаси ЖПКда баён қилинган (35, 36моддалар).