ТЕРИ

ТЕРИодам ва ҳайвонлар танасининг ташқи қоплами. Организмни ташқи таъсиротлардан ҳимоя қилади, сезиш, моддалар алмашинуви, организмдан кераксиз моддаларни чиқариш, терморегуляция ва б. да қатнашади. Катта ёшдаги одамда Тери сатқи 1,5 — 2 м2, қалинлиги гавданинг турли жойида турлича бўлиб, 0,5 мм дан 2 мм гача. Кафт ва товонда 4 мм га етади. Тери бутун баданни қоплаб, оғиз, бурун, сийдик чиқариш канали, анус соҳасида шиллиқ қаватга айланади. Тери ўзига хос ранг ва тусга эга, у донадор ва мугуз каватларнинг қалинлигига, томирларнинг юза жойлашишига, шу билан бирга меланин пигментининг кўпозлигига қараб белгиланади. Терининг ранги ташқи ва ички омиллар таъсирида ўзгариб туриши мумкин. Тери юзаси, одатда, нотекие, унда сонсаноқсиз эгатча, бурма ва чуқурчалар бўлиб, улар бирбири билан кесишган жойларда учбурчаклар, ромбиклар шаклини ҳосил қилади. Панжаларнинг дорсал юзаларида булар, айниқса, яққол кўриниб туради. Бармокларнинг кафт юзаларида тери эгатчалари концентрик айлана шаклида жойлашган. Бу шакллар хар бир шахсда ўзига хос нақшни ҳосил қилади. Шахсни аниклашда (дактилоскопия), одатда, шу нақшлар изидан фойдаланилади.

Тери ташқи (эпителиал) ва ички (бириктирувчи тўқимали) қаватлардан иборат. Бу қаватлар турли моддалар ишлаб чиқарадиган базал мембрана билан ажралиб туради, эпителиал қаватда турли бир ёки кўп ҳужайрали безлар бор. Эпителий ажратган қаттиқ моддалар моллюскалар ва баъзи жониворларда скелет ва химоя элементи вазифасини бажаради. Эпителий ҳужайралари цитоплазмасининг қисман ўзгариши бўғимоёқлилар скелети ва паразит чувалчанглар кутикуласини, яъни кимёвий ва механик ҳимоя органини ҳосил қилади. Умуртқасизларда Тери эпителийси бир қават ҳужайрали, умуртқалиларда кўп қават ҳужайрали. Қуруқликда яшовчи умуртқалилар ташқи қават ҳужайраларининг бутунлай шох қатламига айланишидан эпидермиснинг узлуксиз янгиланиб турадиган шох қавати вужудга келади. Юқори умуртқалилар Тери сининг шох қатлами ва бўғимоёқлиларнинг хитинли зирҳи қуруқликда яшаш учун атмосферанинг турли траси ва таъсирига чидамли бўлишида муҳим роль ўйнайди. Баъзи сут эмизувчилар ҳамда қушларнинг тук ва патлари тана ҳароратини саклаб туради ва уларга қаттиқ совуқца ҳам яшашга имкон беради. Бириктирувчи тўқима қавати ёки дерма Т. нинг коллаген ва эластик толаларини шакллантиради. Бу толалар Терининг чидамли ва эластик бўлишига (мас., умуртқалилар, бош оёкли моллюскаларда), шунингдек, баликларда суякли ва б. тангачалар юзага келиши ҳамда терининг суякланишига (судралиб юрувчиларда) ёрдам беради.

Одам Териси 3 қаватдан — эпидермис (эпителиал қават), ўрта қават — хусусий тери қавати (дерма) ва тери ости ёғ қавати (клетчатка)дан таркиб топган (раем). Эпидермиснинг узи базал қават, тикансимон қават, донадор қават, ялтироқ ва мугуз (шох) қаватдан иборат. Терининг устки мугуз қавати жуда чуқур жойлашган ҳужайралардан шаклланади; унда кўп нерв толалари бор. Бу қават иссиқсовуқ ва ташқи муҳитнинг барча таъсиротларига анча чидамли, у шикастланмаган бўлса, касаллик қўзғатувчисини ўтказмайди. Унинг уст қисми билинарбилинмас қипиқланиб, кўчиб туради, пуст ташлайди (физиологик пуст ташлаш). Хусусий тери қавати, асосан, пишиқ бириктирувчи тўқима ва асосий моддалардан ташкил топган бўлиб, унда қон ва лимфа томирлари, нерв толалари, ёғ ва тер безлари, шунингдек, соч ва тирноқ илдизлари жойлашган. Ёғ безлари юзда, бош, кўкрак ва елкада кўп бўлади; улар ўзидан таркибида ёғ кислота, оқсил, холестерин ва гормонал ёғсимон моддалар ажратиб чиқаради, бу Тери устини мойлаб туради, эластиклигини оширади, уни терлаб шилинишдан сақлайди. Ёғ билан тер қўшилиб, Тери устида кислотали муҳит ҳосил қилади ва Терида йирингли касалликларни вужудга келтирадиган микробларни ўлдиради. Ёғ безларининг иши маълум даражада эндокрин система фаолиятига ҳам боғлиқ. Тери нотўғри парвариш қилинса, у юпқалашиб, қуруқшаб қолади, майда ажин тушади, шўралайди, қизил доғлар пайдо бўлади. Тери даги қон ва лимфа томирлари бир-бири билан чалкашиб тўр ҳосил қилиб, терининг нормал озиқланишини таъминлайди. Терида нерв чигали ва нерв томирлари кўп. Шулар ёрдамида киши оғриқни, иссиқсовуқни, турли кимёвий таъсиротларни, шунингдек, босимни сезади. Айниқса, бармоқлар, бурун учи, кафт ва орқадаги ўрта чизиқ соҳаси териси сезгир бўлади.

Тери ости ёғ қавати ёғ билан тўла катакчалардан иборат, улар бириктирувчи тўқимадан вужудга келади. Бу қаватнинг қалинлиги баданнинг турли ерида турлича, мас., кўз қовоқларида бутунлай бўлмайди, лунж, қорин ва думбада қалин бўлади. Тери ости ёғ қавати нерв ва қон томирларига бой. Тери ранги, асосан, меланин пигментига, қон томирларининг тўлишига ва эпидермис қалинлигига боғлиқ. Турли омиллар, мас., қуёш нури таъсирида ва айрим касалликларда (қ. Пес) Т. пигментацияси ўзгариши ёки пигмент бутунлай бўлмаслиги ҳам мумкин.

Тери организм билан ташқи мухит ўртасида тўсиқ вазифасини ўтайди. Организмни ташқи муҳитнинг нохуш омилларидан (кимёвий, физик ва биологик) ҳимоя қилади. Мугуз қаватнинг зичлиги, устидаги ёғ бириктирувчи тўқималарнинг чўзилувчанлиги, Тери ости ёғ қаватининг қалин бўлиши организмни турли механик таъсиротлардан, шунингдек, унча кучли бўлмаган ишқрр ва кислоталар таъсиридан саклайди. Бу кават электр токини ёмон ўтказади. Тери даги кислотали муҳит микроблар киришига тўсқинлик қилади; мабодо шикастланган тери оркали микроб кириб қолгудек бўлса, унга карши таъсир кўрсатадиган моддалар таъсирига учрайди ва шу жойга лейкоцитлар етиб келиб, қаршилик кўрсатади, шу соҳа Терисида яллиғланиш аломатлари пайдо бўлади. Тери сув, туз, оқсил, ёғ, витаминлар ва газ алмашинувида иштирок этади. Гавда трасини саклашда Тери жуда катта аҳамиятга эга.

Чорва ҳайвонлари Териси — соч қатлами (жун), эпидермис (терининг сирт пардаси), дерма (тери тўқимаси) ва тери ости ёғ қатламларидан иборат. Соч қатлами қишда тана ҳароратини ушлаб туради, ҳўлланишдан асрайди, иссиқ вақтда танадан кўп сув йўқолишининг олдини олади. Эпидермис кўп қаватли эпителиал тўқималардан иборат. Эпидермис соч қатлами сует ривожланган ҳайвонлар терисида қалин бўлади. Эпидермисда қон томирлари бўлмайди. У дермадан мембрана билан ажралиб туради. Дерма терининг асосий қаталами. У бевосита эпидермис тагида жойлашган бўлиб, толасимон оқсиллардан коллаген, эластик ва ретикулинларнинг мураккаб толалар ўралмасидан иборат. Барча ҳайвонлар дермаси сўрғичли ва тўрсимон икки қатламдан тузилган. Дерманинг қалинлиги ҳар хил ҳайвонларда ғар хил бўлмай, балки бир хил ҳайвон танасининг ҳар хил жойида қам ҳар хил бўлади. Энг қалин Тери қорамолларда, энг юпқаси шимол буғусида. Тери молнинг елка қисмида қалин, қорин қисмида юпқа. Т. нинг остки қатлами юмшоқ ғоваксимон тўқималардан иборат бўлиб, унда ёғ захиралари йиғилади. Терида ёғ ва тер безлари жойлашган. Терининг ранги пигмент ҳужайраларига боғлиқ.

Ҳайвон Териси чарммўйна ва елим ишлаб чиқариш. да хом ашё сифатида ишлатилади. Янги шилинган тери таркибида оқсиллар, ёғлар, углеводлар, минерал моддалар, ферментлар мавжуд, массасининг 70% и сувдан иборат. Тери хом ашёси сифатига ҳайвон тури, вазни, унинг яшаш, сақланиш шароити, иклим, озуқа турлари таъсир этади.

Қорамол Т. сининг вазни 25 кг дан ортиқ, қўй терисининг вазни 1—3,5 кг ни ташкил этади.

Ад.: Арифов С, Эшбоев Э., Тери ва таносил касалликлари, Тери, 1997; Аҳмедов Н., Содиқова 3., Нормал анатомия ва физиология, Тери, 2004; Страхов И. П. и др., Химия и технология кожи и меха, М., 1985.

Саидқосим Арифов, Баҳодир Аҳмедов.

Loading...