ТЕРЛАШ

ТЕРЛАШ, тер чиқиши — организмни совитадиган физиологик механизмларнинг бири. Терлашда сувтуз баланси сакланади (қ. Моддалар алмашинуви) ва тери юзасидан тер ажралади. Терлаш узлуксиз, асосан, рефлектор тарзда бўлади. Терлаш рефлекси рецепторлари тери, шиллиқ пардалар ва мускулларда, Терлаш маркази бош мия, гипоталамус, узунчоқ ва орқа мияда жойлашган. Терморегуляцияаа, айниқса, юқори ҳароратда оғир меҳнат қилинганда, Терлашнинг аҳамияти катта. Ҳаво траси юқори бўлганда Терлаш организмни иссикдаб кетишдан сакдайди. Одам тинч турганида т-ра нормал бўлганда Терлаш билинмайди, лекин теридан сувнинг буғланиши ва Терлаш х,исобига сезилмайдиган даражада намликнинг йўқолиши кузатилади (организм бир кечакундузда ўрта ҳисобда 500 мл га яқин сув йўқотади). Атроф муҳитнинг траси кўтарилиши билан тер безлари ва б. безлар фаолиятининг кучайиши ҳисобига одам кўп терлайди. Мас., 50° дан юқори трада 1 соатда 2 л гача тер ажралади. Юқори т-ра шароитида организмдаги сув захирасининг ўрни тўлдирилмаса ҳам сув тер билан ажралаверади. Бу эса организмнинг сувсизланишига ва кўпчилик физиологик функциялар (нафас олиш, қон айланиши ва б.) нинг бузилишига олиб келади. Узоқ вакт юқори транинг таъсир этиши ва унга ўрганиш Терлашни камайтиради. Шунинг учун иссиқ мамлакатларда яшовчи кишилар териси юқори трада ҳам қуруқ бўлади. Терлаш кўп миқдорда иссиқ ва аччиқ овқат истеъмол қилинганда, сув ичилганда, жисмоний зўриққанда, иситма кўтарилганда, қаяжонланганда ва б. ҳолатларда кучаяди. Киши ҳаяжонланганда (мас., қўрққанда) кафт, оёқ таги терлайди, шунингдек, пешонадан ва гавданинг бошка жойларидан тер чиқади. Баъзи одамлар кўп терлайди. Бундай кишилар, албатта, врачга мурожаат этишлари керак. Ҳеч қандай сабабсиз Терлаш бирор касаллик белгиси бўлиши мумкин.

Prev Article

ТЕРЛАМА

Next Article

ТЕРМА КОШИН