ТЕРМА

ТЕРМАхалқ қўшиқлари тури. Ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, уйғур, қирғиз фольклорида кенг тарқалган. Пайдо бўлиш даврига кўра анъанавий ва замонавий турларга бўлинади. Икки асосий кўриниши мавжуд. Биринчиси — шоирбахшилар томонидан махсус «томоқ» усулида («ички овоз» услубида) айтиладиган, нисбатан ривожланган, ритмўлчов жиҳатидан маълум эркинликка эга эпик мавзули Т. Иккинчиси — шоирбахшилар билан бирга халқ қўшиқчилари (мас., қозоқларда — «термеши») томонидан ижро этиладиган, турли (насиҳатомуз, лирик, ҳазил ва б.) мазмунда, тор ҳажмли, ритмўлчов жиҳатидан аниқ куйлардан иборат, муайян даражада куйчанликка эга Т. Ҳар иккала турининг шеърий асосини 7—8 ва, баъзида, 5 бўғинли мисралардан иборат бармоқ вазнидаги халқ шеърлари ташкил этади. Кўп бўғинли мисрали шеърлар эса майдароқ (7Қ4 ёки 3Қ5Қ3 каби) турокларга бўлинади. Терма ларнииг шеърий бўлиниши куйларнинг тузилишида ҳам ўз аксини топади: куй бўлак (оханг)ларининг ўзаро нисбатлари (сони, ҳажми) шеърий матни қурилиши (мас., туроқлар сони ва ғажми) ни қайтаради. Термада оҳангдорлик билан речитатив хусусиятлари қоришиб кетган. Одоб ва ахлоқ, ошиқмаъшуқлар тўғрисида, сўз ва соз таърифи ҳақида («Дўмбирам», «Қўбизим» каби) қатор Тлар яратилган. Достон Т. лари 50—150 мисра атрофида бўлади. «Кунларим» анъанавий Термаси Гўрўғлининг эпик биографиясидан иборат. Бундай Термалар Эргаш Жуманбулбул ўғли, Фозил Йўлдош ўғли, Абдулла шоир, Саидмурод Паноҳ ўғли, Мадраим Шаман ўғли ва б. нинг «Кунларим», Ислом шоирнинт «Бахтиёр авлодларга» каби автобиографик лироэпик асарларининг яратилишига асос бўлди. Бахшилар томонидан айрим Термалар достонлар таркибига сингдириб юборилганидек, достонларнинг баъзи шеърий парчалари ҳам Термалар сифатида куйланган. Термалар бахши ва халфалар томонидан ҳозир ҳам куйланиб, уларнинг янгиянги намуналари яратилмоқда.

Ад.: Кароматов Н., Ўзбекхалқи мусиқа мероси (20-а. да). Терма, лапар, ялла, 2китоб, Терма, 1985.

Олимжон Беков.

Loading...