ТЕРМИК АНАЛИЗ

ТЕРМИК АНАЛИЗ, термография — физиккимёнинг асосий тадқиқот усулларидан бири; турли моддалар, тоғ жинслари ва минералларни қиздириш ёки совитиш жараёнида уларда рўй берадиган фазавий ўзгаришларни махсус асбоблар (дериватограф ва б.) ёрдамида ёзиб олишга асосланган. Термик анализ натижалари термограмма да акс эттирилади. Термик анализ аниқ ва қулай тадқиқот усулларидан ҳисобланиб, кимё, геол., тупроқшунослик, металлургия, агрономия, озиқ-овқат, цемент, чинни, керамика, тўқимачилик, доришунослик ва б. соҳаларда қўлланади.

Loading...