ТЕРМИН

ТЕРМИН (лот. terminus — чегара, ҳад) — билим ёки фаолиятнинг махсус соҳасига дойр тушунчани ифодаловчи сўз ёки сўз бирикмаси. Т. умумхалқ тштига муайян терминологик тизим орқали ўтади, бинобарин, Термин ва умумистеъмолдаги сўзлар бир-бирини тўлдирадиган лексик бирликлардир. Систем характерга эгалик, ўз терминологик майдонида бир маънолиликка мойиллик, ҳистуйғуни ифодаламаслик, услубий бетарафлик кабилар Терминга хос хусусиятлардир. Биология, мат., тилшуносликда қўлланадиган «функция» сўзини кўп маъноли Термин сифатида эмас, балки терминологик омонимлар, соҳалараро содир бўлиб турадиган ретерминологик жараён (бир соҳа Термин ининг иккинчи соҳа Термини сифатида қўлланиши) ҳосиласи тарзида қаралмоғи лозим. Умумхалқ лексикасига доир қонуниятлар Термин ҳосил қилишда ҳам кузатилади. Сўз билан Терминнинг умумий ва хусусий томонлари етарли даражада очиб берилган эмас; кундалик турмушда кенг истеъмолда бўлган сўзлар айни пайтда турли соҳаларга доир Терминлар ҳамдир. Mac, қулоқ, бурун, томоқанатомия ва тиббиёт; гилам, шолча, палос — гиламдўзлик; китоб, ручка, дафтар — педагогик соҳа Термин лари бўлиш билан бирга умумхалқ тилида фаол қўлланади.

Ҳоз. кунда «Термин» сўзи билан бир қаторда «атама», «истилоҳ» сўзлари ҳам айни маънода қўлланмоқда. Пекин улар «Термин» сўзининг ҳоз. маъносини тўлиқ ифода эта олмайди. «Атама» сўзи кенг маънода бўлиб, географик объектлар, атокли номларга нисбатан қўлланади. «Истилоҳ» сўзини эса Термин маъносида тарихий мавзулардаги матнлар (мас., адабиёт тарихи, Шарқ фалсафаси ва б.)да бемалол қўллаш мумкин.

Ибодулла Мирзаев.