ТЕРМИТ (юн. therme — иссикдик) — алюминий ёки магнийнинг баъзи металлар (темир, никель ва б.) оксиди билан кукунсимон аралашмаси; алангаланиш вактида интенсив ёнади, натижада реакция маҳсулотлари траси 2000° дан ошади. Углеродсиз металлар (марганец, хром ва б.) ва ферроқотишмалар (қ. Алюминотермия, Металлотермия) олишда, рельсларни пайвандлаҳда ва йирик деталларни қуйишда, ёндиргич аралашма сифатида (харбий ишда) қўлланади.