ТЕРМИТЛАР

ТЕРМИТЛАР, қир чумолилар, оқ чумолилар (Isoptera) — ҳашаротларнинг бир туркуми. 2600 тури маълум. Асосан, тропик ва субтропик мамлакатларда тарқалган. Чумолиларга ўхшаб (бир неча юздан миллионгача индивиди бирга) жамоа бўлиб уя (ин)ларда яшайди. Жамоада она, ота, ишчи ва қўриқчи индивидлар бор. Она Термитлар (танаси 140 мм ча; бошқаларники 2—20 мм) 10 йилгача яшаб, умр бўйи (115 млн. гача) тухум қўяди. Маълум даврларда узун, тенг қаноатли эркак ва урғочи Термитлар (кейинчалик канотини ташлаб юборади; фасеткали кўзлари бор. Бошқаларида кўз ривожланмаган ёки йўқ) пайдо бўлиб туради. Булар янги колония асосчиларидир. Кўпчиликни қанотсиз ишчи Термитлар (асосан, ургочиси) ташкил қилади. Улар уя қуриш, оиланинг бошқа аъзоларини овқатлантириш вазифасини бажаради. Уясини ер устига (15 м баландликда, айланаси 20—30 м) ёки тагига, шунингдек, дарахтларга ясаши мумкин. Ўсимликнинг ёғоч қисми билан овқатланади. Улар ичагида ёгоч клетчаткасини ҳазм қила оладиган фермент ажратувчи хивчинлилар симбиоз яшайди. Қўриқчиларнинг бош кисми жағлари жуда ривожланган бўлиб, уяга бегона ҳашаротларни киритмайди. 8 тури, жумладан, Ўрта Осиёда туркистон термити учрайди. Термитлар иншоотларнинг ёғоч қисмини бузади, тропик мамлакатларда эса экинларга ҳам зарар келтиради.

Prev Article

ТЕРМИНАТОР

Next Article

ТЕР-МО...