ТЕРМИЗ — Сурхондарё вилоятидагн шаҳар. Вилоят маркази. Амударёнинг ўнг соҳилида, Ўзбекистоннинг жан. қисмида, Афғонистон чегарасига яқин, ўртача 310 м баландликда жойлашган. Халқаро дарё порти. Термиз станцияси. Тошкентдан 708 км. Майд. 27,8 км2. Аҳолиси 119,6 минг киши (2004). Иклими континентал, иссиқ ва қуруқ, ёзи жазирама иссиқ (Ўзбекистондаги энг иссиқ шаҳар — энг юқори т-ра 49,5°, 1914 й. 21 июнда қайд этилган), қиши илиқ ва қисқа. Йиллик ўртача т-ра 16—18°. Янв. нинг ўртача траси 2,8—3,6, июлники 28—32°. Баъзида, қишда совуқ — 20° ва ундан ҳам паст бўлади. Йиллик ёғин 133 мм.
Археологик топилмалар, араб ва юнон манбаларида келтирилган маълумотлар Термизнинг Шарқдаги қад. шаҳарлардан бири эканлигидан далолат беради. Шаҳарнинг қулай географик ўрни, стратегик аҳамиятга молик жойда бўлганлиги, шарқни ғарб, жан. ни шимол билан боғловчи савдо чорраҳасида барпо этилиши, унинг тез суръатлар билан ривожланишига замин яратган. Буюк ипак йўлининт муҳим бир тармоғи ҳам Термиз орқали ўтган.
Қад. Шарқ цивилизациясининг шаклланишида Термизнинг ўзига хос ўрни бор. Кўхна Термизнинг қалъа қисмида олиб борилган археологик изланишлар натижалари ва ёзма манбаларнинг таҳлилига кўра шаҳарга мил. ав. 1минг йилликнинг ўрталарида асос солинган. Т. Суғдиёна, Хоразм, Марғиёна ва Парфия давлатлари билан маданий ва савдо алоқаларини ўрнатган. Топилмаларга қараганда шаҳарнинг Ҳиндистон билан маданий ва савдо алоқалари ҳам жуда фаол ва узвий бўлган.
Мил. ав. 4—3-а. ларда 10 га майдонни эгаллаган Термизнинг қад. қалъаси ўрнида аҳоли манзили бўлган. Ҳофизи Абруйнинг ёзишича, шаҳар номи «Тарамастха» (бақтрийча «нариги соҳилдаги манзил») сўзидан олинган бўлиб, асрлар давомида турлича аталиб келган (мас., Антиохия, Деметриас, Тармид, Тармиз, Тами, Тамо), 10-а. дан Термиз деб атала бошлаган.
Термиз мил. ав. 3—2-а. ларга келиб Бақтриянинг энг ривожланган, сиёсий, иқтисодий ва маданий марказларидан бирига айланди. Ашёвий далилларга кўра бу даврларда шаҳарда меъморлик ва ҳунармандчиликнинг бир қанча соҳалари (кулолчилик, дегрезлик ва металлсозлик, шишасозлик), Салавкийлар, ЮнонБақтрия шоҳлари товарпул муомаласи Мовароуннаҳрнинг бошқа шаҳарларига қараганда анча олдин ривожланганлигидан далолат беради.
Термиз шаҳрининг гуллаб яшнаган даври Кушонлар ҳукмронлиги даврига тўғри келади. Бу даврда Термиз ҳудудий жиҳатдан кенгайиб, Шим. Бақтриянинг йирик шаҳрига айланган. Шаҳарда шу даврга оид меъморлик ва ҳунармандчилик бинолари ва намуналари, турли нафис сопол ва шиша идишлар, фил суяги, қимматбаҳо металл ва тошлардан тайёрланган заргарлик буюмлари каби топилмаларнинг кўплаб қайд қилиниши бунинг далилидир. Мас., Далварзинтепадан топилган ва фил суякларидан ясалган шахмат доналари (фил ва ҳўкиззебу шаклида) хрз. кунда ер юзида аниқланган энг қад. шахмат доналари (мил. 2-а.) хисобланади. Ўша даврда Т. Кушонлар давлатининг муҳим шаҳри ва буддизмнинт марказларидан бири бўлган.
Шаҳарни Термизшохлар идора қилган. Ўша даврда Т. Термизшохлар ҳокимлигининг пойтахти бўлиб турган. Араблар босиб олган даврда (686—704) Термиз 70 гектарга яқин майдонни эгаллаган, тўртбурчак шаклидаги қалъадан иборат бўлган. 10-а. да ёзилган «Ҳудуд улОлам» асарида Термиз «Жайхун бўйидаги куркам ва обод шаҳар. Қалъаси дарё бўйида, улкан бозори машҳур, Хутталон ва Чағониён ахди шу ерда савдо қилади», деб таърифланган.
10—12-а. бошларида Термиз равнақтопган. Тохаристоннинг йирик шаҳри, ҳунармандчилик ва савдо марказига айланган. Бу даврда Термиз ҳудуди 500 га дан opтик, майдонни эгаллаган. Шаҳарда бир қанча маҳобатли бинолар барпо этилган. Шулардан Эски шаҳар қисмида Термизшохлар саройи сакланиб қолган.
Шаҳарда темирчилик, шишасозлик, кулолчилик ривожланган. Термизда тайёрланган ҳунармандчилик буюмларига талаб юқори бўлган. Шаҳарда ўнлаб карвонсаройлар фаолият кўрсатган. Ўша даврда Термиз йирик маданият ва илмфан маркази сифатида ҳам ном қозонган. Термизлик олимууламолар ўрта аср Шарқининг фан, маданият ва маърифатига ўз ҳиссасини қўшган.
Термиз вақтвақти билан Ғазнавийлар, Қорахонийлар, Қорахитойлар, Салжуқийлар, Хоразмшохлар давлатлари таркибида бўлган. 1220 й. да Термиз мўғуллар томонидан вайрон қилиб ташланган. Шарафудцин Али Яздийнинг «Зафарнома» асарида қайд қилинишича, Термиз аҳолиси мўғулларга қаттик, қаршилик кўрсатган ва шу боис шаҳар «Мадинат уррижол» («Мардлар шаҳри») деб ҳам аталган. Мўғуллар истилосидан сўнг, 14-а. да Т. Сурхондарё соҳилига яқин жойда янгидан қад. кўтарди. Шаҳар ўз ўрнини бир неча бор ўзгартирсада, асрлар давомида ўз номини Тармита, АнтиохияТармита, Тармиз, Тирмиз, Термиз кўринишларида саклаб келган.
Амир Темур Мовароуннаҳрни эгаллагач (1370), Т. Сурхондарё воҳаси билан бирга Темур давлати таркибига кирди. 1407 й. да Темурий Халил Султон фармони билан дарё соҳилидаги Термиз қалъаси қайта тикланди. Кўп ўтмай ўз тангаларини зарб этадиган катта шаҳарга айланди. 1504—05 й. ларда шаҳарни Шайбонийхон эгаллади. Кейинчалик турли сулолалар тасарруфида бўлиб, 18-а. нинг 2ярмида шаҳар ўзаро урушлар натижасида бутунлай вайрон қилинган. Фақат, унинг атрофидаги Паттакесар ва Солиҳобод қишлоклари сакланиб қолган.
1894 й. Терм из харобаларидан 8 км нарида жойлашган Паттакесар қишлоғида русларнинг маҳаллий аҳоли томонидан «Тупроққўрғон» деб номланган қалъа истеҳкоми қурилган. Хоз. Термиз шу Тупроққўрғон атрофида бунёд этилган. 1916 й. Бухоро—Қарши—Термиз т. й. қурилиш муносабати билан Термизнинг иқтисодий мавқеи ўсди.
Ўзбекистонни қўшни Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон ва б. давлатлар билан боғловчи йўл Термиз орқали ўтиши шаҳарнинг сиёсий ва иқтисодий ҳаётида муҳим ўрин эгаллайди.
Термизда дастлабки археологик қазишма ишлари Б. П. Денике (1926—27), М. Е. Массон раҳбарлигидаги Термиз археологик комплекс экспедицияси (1936—38) томонидан олиб борилган. Эски Термизда археологик қазишма ишлари кейинчалик Ш. Пидаев, Т. Аннаев томонидан давом эттирилиб, шаҳар тарихи янада ойдинлаштирилди.
1933 й. да Термизда биргина пахта тозалаш зди ва яна бир неча устахоналар бўлган. Кейинчалик ва айниқса, мустақиллик йилларида, саноат, қурилиш, енгил, озиқовқат ва б. корхоналар ишга тушди. Ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари яхшиланди. Шаҳарда янги т. й. вокзали қурилди. Амфитеатр, археология музейи, санъат коллежи, академик лицей, тадбиркорлар маркази, марказий стадион, «Дельфин» сузиш ҳавзаси, кураш саройи, теннис корти, «Алпомиш» мажмуаси, марказий бозор, «Термизнинг 2500 йиллиги» номли хиёбон бор; шошилинч тиббий марказ қурилиб ишга туширилди.
Термизда жами 2500 дан зиёд корхона бўлиб, микрофирмалар, кичик ва ўрта корхоналар, чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналардир. Пахта тозалаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш., енгил ва озиқ-овқат саноати муҳим ўрин тутади.
Термизда унт, 8 та коллеж (санъат, иктисод, ижтимоийиқтисодий, пед., тиббиёт, банк иши, маиший хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат саноати коллежлари) бор. Акад. ва физикамат, лицейлари фаолият кўрсатади. 2003/04 ўқув йилида шаҳарда 16 умумий таълим, 2 таянч, 1 бошланғич мактаблари ишлади.
Ўқувчилар саройи, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби фаолият кўрсатади. Вилоят ўлкашунослик музейи, Ҳаким атТермизий меъморий мажмуасидаги «Мерос» тармоқ музейи бор. ЎзР Президенти И. А. Каримовнинг лойиҳаси ва ташаббуси билан Термизнинг 2500 йиллигини акс эттирувчи Сурхондарё археология музейи бунёд этилди; вилоят мусиқали драма, қўғирчоқ театрлари ишлаб турибди. 4 шаҳар кутубхонаси ҳамда 2 тармоқ кутубхонаси мавжуд. Ҳайвонот боғи бор (қ. Термиз ҳайвонот боғи).
Термизда 18 газета чиқарилади, 3 телестудия эшиттиришлар олиб боради. Шаҳар марказий касалхонаси (165 ўрин), юқумли касалликлар касалхонаси (130 ўрин), болалар ва катталар, тиш даволаш поликлиникалари, шаҳар болалар санаторийбоғчаси ва б. тиббий муассасаларда 211 врач, 700 га яқин ўрта тиббий ходим хизмат килади. Ундан ташқари, вилоятга карашли 3 та касалхона, вилоят туғруқхонаси, шошилинч тиббий ёрдам маркази, болалар касалхонаси, онкология, кўз касалликлари касалхоналари, эндокринология, сил касалликлари, теританосил касалликлари, наркология, асаб касалликлари диспансерлари, «Она ва бола» ва «Репродуктив саломатлик» марказлари, вилоят қон қуйиш маркази фаолият кўрсатади. Таълим муассасаларида, маҳаллаларда болалар спортини ривожлантириш даражасини ошириш мақсадида тегишли тадбирлар амалга оширилмоқда. Термизда ислом дини арбобларидан Ҳаким атТермизий, Шахобуддин Собир Термизий, Муҳаммад ибн Ҳамид Термизий, Абу Бакр Варроқ Термизий каби олимлар яшаб ўтишган. Термизда 1999 й. да Алпомиш достонининг 1000 йиллиги, 2002 й. да халқаро миқёсда Термизнинг 2500 йиллик юбилейи ўтказидди.
Ад.: Ртвеладзе Э., Аминов М., Сурхондарё, Термиз, 1996; Пугаченкова Г. А., Музей под открўтўм небом, Термиз, 1996; Рўзиев А. Н., Сурхондарё вилояти Т., 1996; Мирзаев Ж., Термиз тарихи, Термиз, 2001.