ТЕРМОДИНАМИК ҲОЛАТ

ТЕРМОДИНАМИК ҲОЛАТ — ташқи нараметрлар ва т-ра қийматлари билан аниқланувчи теромодинамик тизим ҳолати. Термодинамикада тизим ҳолатининг ташқи ва ички параметрлари фарқ қилади. Тизим параметрлари ўзаро боғлиқ. Босим, т-ра ва солиштирма ҳажм унинг асосий параметрлари ҳисобланади. Агар тизим параметрлари вақтнинг ўтиши билан ўзгармаса, стационар ҳолат дейилади. Термодинамикада мувозанат ва номувозанат ҳолатлар мавжуд.