ТЕРМОДИНАМИК ТЕМПЕРАТУРА ШКАЛАСИ

ТЕРМОДИНАМИК ТЕМПЕРАТУРА ШКАЛАСИ — термометрик модданинг хоссаларига боғлиқ бўлмаган мутлақ т-ра шкаласи. У. Кельвин 1848 й. да таклиф этган. Бу шкалани Кельвин шкаласи деб ҳам аталади.

Совиткичга берилган иссиклик миқдори Qc нинг иситкичдан олинган иссиклик микдори Qu га нисбати совиткич траси Г нинг иситкич траси Ти га нисбатига тенг. Термодинамик температура шкаласининг ясалиши термодинамиканинг 2бош қонунига ва, хусусан, Карно цикли ф. и. к. нинг иш жисми табиатига боғлиқ эмаслигига асосланган.