ТЕРМОДИНАМИКА

ТЕРМОДИНАМИКА (юн. termo иссиқ, dynamis — куч) — термодинамик мувозанат ҳолатида турган макроскопик тизимларнинг умумий хоссалари га бу ҳолатлар орасидаги утиш жараёнлари тўғрисидаги фан. Т. фундаментал қонун ва тамойиллар асосида қурилади.

Термодинамиканинг биринчи бош қонуни тизимнинг энергия сақланиш қонуни бўлиб, унга, асосан, тизим ўзининг ички энергияси ёки қандайдир ташқи энергия манбаи ҳисобига иш бажариши мумкин. Бу крнунни Ю. Р. Майер таърифлаган. Г. Гельмгольц аниқроқ шаклга келтирган (1874). Термодинамиканинг иккинчи бош қонун и қуйидагича: иссиқлик энергияси ишга айланиш жараёнида тўлиқ миқдорда ишга айланмайди, иссиқлик совуқ тизимдан иссиқ тизимга ўзўзидан ўта олмайди. Бу қонунни Р. Клаузиус таърифлаган (1850). Бу конунга асосан, ҳар қандай машина узатилган иссикликни тўлиқ ишга айлантира олмайди, иссикликнинг маълум қисми совиткичда қолади (қ. Карно цикли).

Термодинамиканинг учинчи бош қонуни энтропиянинг мутлақ қийматини аниқлайди; Нернстнинг иссиқлик қонуни деб ҳам аталади. Бу қонунга кўра, ихтиёрий тизимнинг энтропия S си мутлақ нолга интиладиган ҳар қандай т-ра Термодинамикада босимга, зичликка боғлиқ бўлмаган энг охирги чегаравий қийматига эришади. 1911 й. да М. Планк бу қонунни қуйидагича ифодалаган: т-ра мутлақ нолга интилганда тизим энтропияси ҳам нолга интилади.

Термодинамика умумий ёки физик Термодинамикага, Термодинамика қонунларини иссиқлик техникасига татбиқ қилувчи техник Термодинамикага, Термодинамика қонунларини кимёвий ва физиккимёвий жараёнларга татбиқ қилувчи кимёвий Термодинамикага, Термодинамика қонунлари ёрдамида қайтмас жараёнларни ўрганувчи қайтмас жараёнлар Т. сига бўлинади.