ТЕРМОЭЛЕКТР ГЕНЕРАТОР — иссиқлик энгергияни бевосита электр энергиясига айлантириб берувчи қурилма; ток манбаи. Иши термоэлектр ҳодисалардан бири — Зеебек эффектита асосланган. Асосий қисмлари: термобатарея (яри мўтказгич л и термоэлементлар мажмуи), иссик,лик алмашиниш қурилмалари. Термоэлектр генератор ралар фарқи ҳисобига термобатареяда электр юритувчи куч (э. ю. к.) пайдо бўлади. Иссиқлик манабига кура,, Т. г. нинг изотоп қуёш, газ ва б. турлари булади. Унинг анъанавий электр машиналардан афзаллиги шундаки, унда ҳаракатланувчи қисмлар бўлмайди, ишончли, унга техник хизмат кўрсатиш осон. Фойдали иш коэффициенти (ф. и. к.) пастлиги, қиммат туриши Термоэлектр генераторнинг камчилиги, Термоэлектр генератор узок,роқ ерларда жойлашган истеъмолчилар — автоном маёқлар, метеорология стялари, космик аппаратлар, турли илмий экспедициялар ва б. да ишлатилади.