ТЕРМОФИЛ ОРГАНИЗМЛАР

ТЕРМОФИЛ ОРГАНИЗМЛАР, термофиллар (термо… ва… фил) — доимий юқори ҳароратда яшашга мослашган организмлар. Термофил микроорганизмлар табиатда қайноқ булоқларда, ўзўзидан қизиб кетадиган субстратлар — нам хашак ва дон тўплами, гўнг ва б. да, тупроқнинг қуёш тафтида кучли қизийдиган юза қатламларида кенг тарқалган. 45°дан юқори ҳароратда кўпаяди ва усади. Бактериялар кўпая оладиган максимал ҳарорат 70 — 90° ва ундан юқори; микроскопик замбуруғлар ва сувўтлар — 55—60°, бир ҳужайрали ҳайвонлар — 45—50°. Облигат Термофил организмлар (айрим бактериялар) 45° дан паст хароратда кўпаймайди. Кенг маънода Термофил организмларга гомойотерм ҳайвонлар танасида яшайдиган паразит ва сапрофит организмлар, тропик минтакаларда учрайдиган папоротниксимонлар ва гулли ўсимликлар киради. Термофил ҳайвонлар муайян даражадан пастроқ ҳароратда яшай олмайди. Мас., мадрепор кораллар ҳарорати 20°дан пастга тушмайдиган денгизларда тарқалган. Термофил қискичбақасимонлар қайноқ булокларда яшайди, лекин ҳарорат 30° дан пастга тушганида ҳалок бўлади. Арид зонада тарқалган ҳашаротлар орасида Термофил организмлар кўп учрайди (мас., коратан қўнғизлар). Паст ҳароратда уз танаси ҳароратини яхши бошқара олмайдиган купчилик тропик қушлар, антилопалар ва б. ҳам Термофил организмларга киради.

Ад.: Биология термофильнўх микроорганизмов, М„ 1986.

Prev Article

ТЕРМОС