ТЕРМОМЕТР

ТЕРМОМЕТР (термо… — иссиқ ва метр) — трани ўлчаш учун мўлжалланган асбоб. Иши моддаларнинг кенгайиши, электр қаршилиги, газ босими ва б. нинг трага боғликлигига асосланган. Термометрнинг суюкликли, газли ва қаршиликли турлари бор. Улардан энг соддаси суюкликли Термометр, асосан, резервуар, найча ва шкаладан иборат. Резервуар суюклик, мас., симоб билан тўлдирилган бўлади. т-ра ортиши билан резервуардаги симоб кенгая боради ва унга уланган найча ичида симоб кўтарилади. т-ра канча юқори бўлса, симоб шунча кенгаяди ва найча бўйлаб у шунча юқори кўтарилади. Mac, —35° дан Қ750° гача трани ўлчашда симоб (—80° дан 170° гача — этил спирта, —200° дан Қ20° гача — пентан, — 20° дан Қ300° гача — керосин) билан тўлдирилган Термометрлар ишлатилади. Турмушда, тиббиёт ва метеорологияда суюкликли Термометр қўлланилади.

Фан ва техникада —269° дан Қ1063° гача трани ўлчашда газли Термометр қўлланилади. Бу Т. газ (паст траларда гелий, юқори траларда эса азот) билан тўлдирилган идиш, симобли аниқ манометр ва уларни уловчи капиллярдан иборат.

Бунда т-ра газнинг ҳажми ёки босими ўзгариши орқали аниқланади. Саноатда —60° дан Қ550° гача трани ўлчашда кўпинча манометрик Термометрдан фойдаланилади. Бу Т. газ (азот), бут (хлорли этил) ёки суюклик (симоб) билан тўлдирилган баллон ҳамда капилляр ва пружинали манометрдан иборат герметик тизимдан иборат. т-ра ўзгариши билан тизимдаги босим ўзгаради, пружина деформацияланади, натижада мил шкала бўйлаб ҳаракатланади. Электр қаршилигининг трага боғлиқлигига асосланган каршилик Термометр лари ва термоэлектр юритувчи кучнинг трага боғликдигига асосланган термопаралар ҳам фан ва техникада кенг қўлланилади. Бундай Тлар ёрдамида —200° дан Қ500° гача трани ўлчаш мумкин.

Loading...