ТЕРМОМЕТРИЯ

ТЕРМОМЕТРИЯ (термо… ва…метрия) — амалий физика ва метрологиянинг бир бўлими; трани ўлчаш усуллари ва воситаларини ўз ичига олади. Термометрияда амалга ошириладиган ўлчашлар, асосан, Халқаро амалий т-ра шкаласига асосланади. Термометрия ўлчанаётган т-ра диапазони, ўлчаш аниқлиги ва шароитига қараб т-ра ўлчашнинг янги усулларини ўрганади; т-ра шкалаларини аниқлаш, эталон ва намунавий ўлчов асбоблари, т-ра ўлчайдиган барча асбобларни текшириш унинг вазифасига киради. т-ра ўлчаш усуллари қўлланилаётган асбобларнинг ишлаш принципи, ўлчанаётган т-ра диапазони, ўлчаш шароитига ва керакли аникликка боғлиқ. Улар 2 гуруҳ: контакт усули — термометрияга ва контактсиз усулнурланиш Т. си ёки пирометрияга бўлинади. Контакт усули асосида муҳит трасини ўлчайдиган асбоб шу муҳит билан травий мувозанатда, яъни муҳит билан бир хил трада бўлиши керак. т-ра ўлчайдиган барча асбоблар, асосан, сезгирлик элементи ва у билан боғлиқ бўлган ўлчаш асбобидан иборат. т-ра ўлчашда ягоналик ва аникликни таъминлаш учун т-ра бирлигининг Давлат эталони кельвиндан фойдаланилади. т-ра қийматларини т-ра эталони билан солиштириб, намунавий асбобларга берилади ва уларга қараб т-ра ўлчайдиган ишлаш асбоблари даражаланади ва текширилади.

Loading...