ТЕРМОПАРА

ТЕРМОПАРА — т-ра датчиги. Ҳар хил жинсли ўзаро уланган электр ўтказувчи 2 элемент (одатда, металл ёки яримутказгич)дан иборат. Иши Зеебек эффектита асосланган. Ўтказгич элементларининг контактлари (одатда, кавшар чоки) турли трада бўлса, Термопара занжирида термоэлектр юритувчи куч (э. ю. к.) вужудга келади, бу э. ю. к. нинг катталиги «иссиқ» ва «совуқ» контакт лар траси фарқига ҳамда термоэлектродлар сифатида ишлатилган материалларнинг табиатига боғлиқ бўлади. Термопара билан 4 К дан 3800 К гача оралиқдаги тралар аникланади.

Loading...