ТЕРМОРЕГУЛЯЦИЯ

ТЕРМОРЕГУЛЯЦИЯ (термо… ва лот. regulo — бошқараман) — одам ва иссиқ қонли ҳайвонлар (қушлар ва сут эмизувчилар) гавда трасининг турғунлигини таъминловчи физиологик жараён. Иссиклик ҳосил бўлиши (организмда оксидланиш жараёни юз берганда) тезлигининг ва тери орқали иссиклик чиқариш (терлаш ва б.)нинг ўзгариши туфайли амалга ошади. Терморегуляция ёрдамида сақланиб турувчи трада организмда содир бўладиган моддалар ва энергия алмашинуви реакциялари учун оптимаддир. Одам ва иссиқ қонли ҳайвонлар организмида тўхтовсиз равишда иссиклик ҳосил бўлиб, у ташқи муҳитга чиқариб турилади. Бирор иш бажариш учун тирик организмда ҳамма вақт энергия сарф бўлади ва ана шу иш (аниқроқ қилиб айтганда, уни таъминловчи кимёвий реакциялар) оқибатида иссиклик ишлаб чиқарилади. Мускуллар, жигар ва буйрак жадал ишлаганда иссиклик, айниқса, кўп ҳосил бўлади. Одам тинч турганда 70% иссиклик ички аъзолар, 30% эса тинч ҳолатда толалари гарчанд кучсиз бўлсада, доимо қисқариб турадиган мускуллар ҳисобига ишлаб чиқарилади. Жисмоний меҳнатда иссиқлик ҳосил бўлиши бир неча марта кўпаяди ва бу жараёнда мускуллар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади. Организмдан иссиклик, асосан, тери орқали, камроқ даражада нафас, сийдик ва нажас билан ажралиб чиқади.

Терморегуляция иссиклиқ ҳосил бўлишининг кучайиши (пасайиши) ёки иссиқликни бериш суръатининг ўзгариши ҳисобига амалга ошади. Иссиклик ишлаб чиқарилиши, асосан, мускулларнинг ишлашига қараб ўзгаради. Совуқ вақтида бир жойда тинч турганда қалтираш Терморегуляцияга мисол бўла олади. Бунда ҳеч қандай иш бажарилмаганлиги учун бутун энергия иссиқликка айланади. Киши совуқда қалтираганда иссиклик ҳосил бўлиши 3 баравар кўпайиши мумкин. Организмдан иссиклик нурланиши, иссиқлик ўтиши (теваракатрофдаги жисмларга тегилганда иссиқлик берилиши), тери ва ўпкадан сувнинг буғланиши ва терлаш орқали иссиқлик чиқади.

Одамнинг нормал ҳаёт фаолияти бир неча градус доирасида кечиши мумкин. Гавда хароратининг 36° дан паст бўлиши ҳам, 40—4Г дан юқори бўлиши ҳам организм учун хатарлидир.

Иссиқлик ғосил бўлиши билан унинг ажратилиши уртасидаги зарур баланс марказий нерв системаси ёрдамида бошқариб турилади.

Терморегуляция марказлари гавда трасининг доимийлигини сақлаб турувчи жуда кўп ва мураккаб жараёнларнинг бориши ҳамда координациясини таъминлайди. Терморегуляция жараёнида марказий нерв системасининг назоратида эндокрин система катта роль ўйнайди. Жумладан, калқонсимон без гормонлари моддалар алмашинувининг жадаллигини, бинобарин иссиклик ҳосил бўлишини кучайтиради, буйрак усти бези гормонлари оксидланиш жараёнларини кучайтиради ва тери томирларини қисқартириб, иссиклик ажратилишини камайтиради.

Одам терморегулятор механизмларига онгли равишда ёрдам бериб, улар ишини осонлаштириш мақсадида мавжуд обҳавога мое келадиган кийимбош танлай олиш керак. Бу ҳаётга энди келган, ҳали Терморегуляция механизмлари такомиллашмаган болалар учун ниҳоятда муҳим. Бола организмининг ҳаддан ташқари совқотиши ёки қизиб кетиши катта ёшдаги кишиларга таъсир этмайдиган ташқи муҳит траларида ҳам содир бўлиши мумкин.

Prev Article

ТЕРМОМЕТР

Next Article

ТЕРМОС