ТЕРНОПОЛЬ ВИЛОЯТИ

ТЕРНОПОЛЬ ВИЛОЯТИ — Украинанинг ғарбий қисмидаги вилоят. 1939 и. 4 дек. да ташкил этилган. Майд. 13,8 минг км2. Аҳолиси 1172 минг киши (1997), асосан, украинлар, шунингдек, рус, поляк, белорус, яҳудий ва б. миллат вакиллари ҳам яшайди. Шаҳар аҳолиси 27%. Т. в. 16 туманга бўлинган, 14 шаҳар, 15 шаҳарча бор. Маркази Тернополь ш. Мух. им шаҳарлари — Тернополь, Чортков, Збараж, Залешчики, Теребовля, Кременец, Зборов ва б.

Тернополь вилояти Подолия қирларининг ғарбий қисмини эгаллаган. Украинанинг ўрмонли дашт зонасида. Вилоят ҳудуди кўп қисмининг бал. 300—400 м (энг баланд жойи 443 м). Шим. қисмида Кременец қирлари, ундан жан. рокда Толтр қирлари жойлашган. Фойдали қазилмалари: қўнғир кумир, қурилиш материаллари, фосфоритлар. Иқлими мўътадил континентал. Янв. нинг ўртача траси жан. да —4,6° дан шим. да —5,7° гача, июлники 19,4°, 18,3°; ўртача йиллик ёғин 600—680 мм. Вегетация даври 165 кун. Энг йирик дарёси — Днестр. Қоратупроқ, подзоллашган сур тусли тупроклар учрайди. Ўрмонли дашт ўсимликлари ўсади. Даштлар ҳайдалиб (70% ҳудуди), экинзорларга айлантирилган. Тернополь вилояти ҳудудининг 12% ўрмон. Ўрмонларда тулки, малла товушқон, бўрсиқ, қобон яшайди. Ондатра, нутрия, енотсимон ит иқлимлаштирилган.

Тернополь вилоятининг асосий саноат тармоғи маҳаллий қишлоқ хўжалиги. хом ашёси асосида ишлайдиган озиқ-овқат саноати (унёрма, шакарканд, мойсир ва сут, спирт, тамакиферментация, консерва ва сабзавот қуритиш здлари, гўшт кти, Бережанида шиша зди, Тернополда электр арматураси зди, қанд лавлаги кавлаш комбайни, автотаъмирлаш, таъмирлашмеханика, савдо асбобускуналари, чинни, темирбетон здлари ва қурилиш индустрияси, мебель к-тлари, Кременецда бўр зди, Чортковда автомобиль здлари бор. Тернополда, фармацевтика фкаси, ип газлама кти (Украинадаги йирик ктлардан бири), Тернополь ва Чортковда тикувчилик фкалари ва сунъий кўн зди, Теребовляда пойабзал фкаси, Кременецда пахта фкаси жойлашган.

Қ. х. ғалла, лавлаги ва сутгўшт етиштиришга ихтисослашган. Ғалла, емхашак, техника экинлари, картошка, сабзавот экилади.

Қорамол, қўй ва эчки, чўчқа боқилади. Тернополь вилояти транспорта ривожланган. Днестр дарёсида кема қатнайди, аэропорт бор. 3 олий ўқув юрти, 3 музей, мусиқали драма театри ва филармония мавжуд.

Loading...