ТЕРРАСА

ТЕРРАСА (франц. terrasse, лот. terra — ер) — 1) (геол. ва геогр. да) дарё, кўл ва денгизлар қирғоқлари ҳамда тоғларнинг ён бағирларидаги келиб чиқиши турлича бўлган, тик ён бағир билан чегараланган горизонтал ёки нишаб табиий саҳн; шунингдек, улар денгиз сатҳидан пастда сув тагида ҳам учрайди. Терраса якка ҳолда ёки устмауст жойлашган бўлиб, зинапоя кўринишга эга. Терраса тектоник кўтарилишлар, иклимнинг ўзгариши натижасида даре ўзанининг вақтвақти билан ўйилиши, денгиз ва кўллар сатҳининг пасайиши натижасида вужудга келади. Эрозион, эрозионаккумулятив ва аккумулятив Терраса фарққилинади. Эрозион Терраса тектоник кўтарилишларнинг кучайиши, сув оқимининг кўпайиши ва дарёлар қуйиладиган денгиз ва кўллар сатҳи (базис эрозия)нинг пасайиши оқибатида келиб чиқади ҳамда туб жинслардан тузилган бўлади. Эрозионаккумулятив Террасанинг юқори қисми даре ётқизиқлари (аллювий), пастки қисми туб тоғ жинсларидан иборат. Аккумулятив Терраса фақат дарё ётқизиқларидан ташкил топган. Дарё Террасаси кенг тарқалган бўлиб, улар дарё ўзани ва қайирининг ости ҳисобланади. Террасанинг сони эрозион цикллар ва уларда дарё ётқизиқларининг тўпланиш сонини кўрсатади. Энг юқори Терраса нисбатан қад., пастдагиси энг ёши ҳисобланади. Дарё водийсидаги Терраса сони турлича бўлади. Mac, Чирчиқ дарёсининг қуйи қисмида 4—5 та, юқори қисмида 20 дан ортиқ Терраса бор. Энг кенг Терраса текисликларда оқаётган дарёларда бўлиб, эни ўнлаб км ни ташкил қилади. Террасадан қишлоқ хўжалиги. да, йўллар, шағар ва қишлоклар барпо этишда фойдаланилади;

2) асосий бинонинг умумий томи остида қўшимча қурилган йўлаксимон айвон, пешайвон, устунли, баъзан ойнавандли, бир ёки кўп қаватли Терраса, уч томони очиқ, баъзан усти ҳам очиқ бўлиши мумкин. Дала ҳовли, дам олиш уйлари, санаторийларда кўп учрайди, очиқ ҳавода дам олиш хонаси вазифасини ўтайди. Террасалар бино ва иншоот қиёфасига кўркамлик бахш этиб, фойдаланиш учун қулайдир.