ТЕРСКАЙ ОЛАТОВИ — Тяньшандаги тоғ тизмаси. Жан. да Иссиқкўл сойлиги билан чегарадош. Энг баланд жойи 5216 м. Уз. 380 км. Асосан, гранит, метаморфик сланец, оҳактошлардан тузилган. Шим. ён бағри тик ва баланд, кўплаб дарёларнинг чуқур даралари билан ўйилиб кетган, жан. ён бағри қия, 3600 — 4000 м баландликда текис сиртларга қўшилиб кетади. Музликларнинг умумий майд. 1080 км2. Шим. ён бағрининг дараларида Тяньшан қора қарағайи ўрмонлари, тоғ қирралари яқинида баланд тоғ ўтлокдари ва ўтлоқ даштлар, жан. ён бағрида тошлоқ тундра бор.