ТЕШИКҚАЛЪА

ТЕШИКҚАЛЪА — илк ўрта асрларга оид йирик қаср харобаси (мил. 7—8-а. лар). Корақалпоғистон Республикаси, Тўрткўл туман идаги Бургутқалъа воҳасида жойлашган илк ўрта аср меъморлиги обидаси. Тарҳи квадрат бўлган қаср, атрофи қалин пахса девор билан ўралган. Марказда баланд пахса супа устида кўп хонали турар жой минораси қад кўтарган. Унинг деворларига аркалар билан безатилган ярим устунлар (колонналар) ўрнатилган. Девор билан минора оралиғига турар жой хоналари ва хўжалик аҳамиятидаги бинолар қурилган. Тешикқалъа 1938 й. С. П. Толстое раҳбарлик қилган археологик экспедиция томонидан текширилган. Мато парчалари, сопол идишлар, безак буюмлари, тангалар топилган. Уларни ўрганиш африғийлар маданиятини тадқиқ этишда асос бўлиб хизмат қилган.

Loading...