ТЕСТ

ТЕСТ (инг. test — синаш, текшириш) (психологияда) — шахснинг ақлий тараққиёти, қобилияти, иродавий сифатлари, шунингдек, унинг бошқа руҳий хусусиятларини текширишда қўлланиладиган қисқа стандарт машклар. Ижтимоий амалиётда Тест одамнинг қандай касбҳунар эгаллаши мумкинлиги, унинг касбга лаёкати ёки лаёқатсизлигини, истеъдодли ёки акди заифлигини аниқлашда, муайян ҳамкорликдаги фаолиятга шахсларни саралашда кенг қўлланилади. Унинг ердамида тажрибанинг илмийлик даражаси, кафолатлиги, текширилувларнинг маҳорати, қизиқиши, тўпланган амалий маълумотларнинг ҳаққонийлиги, ишончлилик кўрсаткичи бир неча мезонларга асосланиб тах,лил қилинади. Тестнинг назарий асосларини инглиз психологи Франсис Гальтон (1822—1911) ишлаб чиққан (1883). «Тест» терминини биринчи марта америка психологи Жеймс Кэттелл (1860 — 1944) қўлланган (1890). У Т. лар ердамида танага таъсир этувчи қўзғатувчиларнинг идрок қилиниши вақтини, рефлекс тезлигини, реакция муддатларини, терига таъсир ўтказишда ҳосил бўлувчи оғриқ сезгиларини, ҳарфлар қаторини эсда олиб қолиш даражаларини аниклаш мумкин, деб ҳисоблади. Француз психологи А. Бине ва унинг шогирди Тест Симон инсоннинг аклий ўсиши ва истеъдоди даражаларини ўлчаш имконияти борлиги ғоясини олға сурганидан кейин аклий Тестлар назарияси кенг ёйидци. Микдорий маълумотларни статистика методикалари ердамида ҳисоблаб чиқиш юзага келди. Америкалик Льюис Пермен (1877—1955) инсонларнинг аклий қобилиятларини узлуксиз 50 й. давомида ўрганган.

Ҳоз. даврда Тестлар қуйидаги турларга ажратилади: мақсадга эришув Тест лари (билимларни ўлчашга қаратилган); аклий Тестлар (зеҳн, аклидроқ, аклзаковат, истеъдодни аниклашга йўналтирилган); ижодиёт Тестлари (ижодкорлик, бунёд этишлик даражаларини текширувчи); мезоний мўлжал Тестлари (ўқув ёки касбий билимлар ва топширикларни қайси кўникма, малака, хаттиҳаракат тизими орқали ўлчаш мумкинлиги); шахсга оид Тестлар (хусусият, безовталаниш, сифат, фазилат, хислатларни ўлчашга алоқадор); проекциявий Тестлар (ташқи таъсирсиз шахс ўзини ўзи ошкор қилишига мўлжалланган) ва б.

Prev Article

ТЕСО

Next Article

ТЕТИС