ТЕТИС

ТЕТИС [юнонларнинг денгиз маъбудаси (Thetis) номидан] — мезозойкайнозой бошларида Ўрта денгиз геосинклиналь минтақасида мавжуд бўлган қад. денгиз ҳавзалари системаси. «Тетис» термини 19-а. нинг охирларида Э. Зюсс томонидан таклиф қилинган. Илгари Тетис эгаллаган областлар австралиялик палеонтолог М. Нейман томонидан Марказий Ўрта денгиз деб аталган. Натижада «Тетис» термини ўша регионнинг палеозой океанида Палеотетис номи билан тарқалган. Неогенда Тетис ўрнида Альп—Ҳимолай тоғ минтақаси вужудга келган. Палеогеннеоген денгизлари — мезозой Тетис ининг қолдиқлари Паратетис; унинг реликти ҳоз. замон Ўрта, Қора ва Каспий денгизлари ва Форс қўлтиғидир.

Loading...