ТЕХАС — АҚШнинг жан. қисмидаги штат. Жануб томондан Мексика қўлтиғига туташ. Техас майдони бўйича Аляска штатидан кейин 2ўринда, аҳолисининг сони бўйича Калифорния штатидан кейинги ўринни эгаллайди. Майд. 691 минг км2. Аҳолиси 21,8 млн. киши (2002), 80% шаҳарларда яшайди. Маъмурий маркази — Остин ш. Йирик шаҳарлари: Хьюстон, ФортУэрт, СанАнтонио.
Ер юзасининг катта қисми плато, соҳили пасттекислик. Ғарбида қояли тоғларнинг тармоқлари бор (энг баланд жойи 2665 м). Иқлими субтропик, ғарбида континентал иклим. Йиллик ёғин шарқида 1000 — 1300 мм, ғарбида 200—300 мм. Ўсимликлари саванна ва дубқарағай ўрмонларидан иборат.
Техас — индустриалаграр штат. Нефть, табиий газ, олтингугурт, гелий қазиб чиқарилади. Шунингдек, полиметалл рудалар, уран, тошкўмир конлари бор. Саноатнинг етакчи тармоқлари: нефтни қайта ишлаш, кимё саноатлари. Авиаракетасозлик, рангли металлургия саноатлари ҳам ривожланган. Озиқ-овқат, металлсозлик, машинасозлик корхоналари бор. Қ. х. да деҳкрнчилик етакчи ўринда. Асосан, пахта, шунингдек, буғдой, жўхори, маккажўхори, сабзавот, беда, ер ёнғоқ экилади. Мевачилик ривожланган. Чорвачиликда қорамол, қўй ва эчки боқилади. Йирик портлари: Хьюстон, Бомонт, ПортАртур ва б.