ТЕХНЕЦИЙ (юн. technetos — сунъий, лот. Technetium) , Tc — Менделеев даврий системасининг VII гуруҳига мансуб радиоактив кимёвий элемент. Тартиб рақами 43, ат. м. 97,9072. Т. нинг 20 та радиоактив изотопи маълум. Технецийни 1937 й. да Э. Сегре билан итальян кимёгари К. Перрье молибден ядроларини дейтронлар билан бомбардимон қилиб олишга муваффақ бўлган. Ҳоз. Технеций ядро реакторларда ураннинг емирилиш маҳсулотларидан ажратиб олинади. Технецийнинг энг барқарор изотопи —»Тс (Т1/2қ2,12105 й).
Металл ҳолдаги Технеций жигарранг, унинг сирти нам хавода хиралашади. Суюқланиш траси 2140°. Зичлиги 11,5 г/см3. Т. — парамагнит, кимёвий хоссалари жиҳатидан кўпроқ ренийга, бир оз марганецга ўхшайди. Бирикмаларда валентлиги 0 дан 7 гача (Қ2, Қ3, Қ6, Қ7). Технеций сувда ва суюлтирилган хлорид кислотада эримайди, водород пероксид билан аммоний гидроксид аралашмасида эримаслиги жиқатидан ренийдан фарқ қилади. Зар сувида ва нитрат кислотада эриб, эритмада пертехнат ионлар (ТсО4~) ҳосил қилади. Технеций, асосан, атом саноати чиқиндиларидан олинади. Металл Технеций NH4Tc04, TcO2, Tc2S7 ни 600—1000° да водород билан қайтариб олинади. Пертехнатлар коррозия ингибиторларидир. Технецийнинг ТсО2, ТсО3 оксиди хам маълум. Технеций 400° да фтор билан гексафторид ТсҒ6, хлор билан гексахлорид ТсС16 ҳосил қилади. Технецийнинг ТсО3Х, ТсОХ3 (X — галоген) таркибли рангли бирикмалари, Tc2S7 таркибли сульфиди, ТсС таркибли карбиди ва б. бирикмалари, мас., ТсС14, ТсС12, (ТсСО)4Х2, Тс (СО)5Х, (С5Н5)2Тс2 ҳам маълум.
Технеций коррозияга бардошли модда бўлганлиги учун реакторсозлик ва аниқ асбобсозлик ишларида конструкцион материал сифатида, суюкданиш траси юқори бўлганлиги учун юқори трали термоэлементларда ишлатилади. «Тс емирилганида унурлар ҳосил бўлмайди. Шунга асосланиб, ундан радиометрия ва дозиметрияда fS стандарт сифатида фойдаланилади.