ТЕХНИК ГАЗЛАМА

ТЕХНИК ГАЗЛАМА — машиналар, қурилмалар, иншоотларнинг қисмлари, турлитуман техника буюмлари тайёрлашда ишлатиладиган тўқимачилик матолари. Деярли барча тўқимачилик толалари ва ипларидан тўқилади. Техник газлама сифатида баъзи маиший матолар (мас., дока, миткаль, саржа) ҳам ишлатилиши мумкин. Булардан чизмачилик калькалари, қистирмалар, машина ўриндикларининг ғилофлари тайёрланади. Техник газлама ларга маиший газламаларга нисбатан юқорироқ талаблар қуйилади. Кўпчилик Техник газламалар полотноли ўрилишда (қ. Ўрилиш) бир ва кўп қатламли қилиб тайёрланади, чунки бу ўрилишда арқоқ билан танда орасидаги боғланиш мустаҳкамроқ бўлади (қ. Тўкимачилик). Энг кенг тарқалган Техник газлама лар: брезент, кирза, кордбоп, тасмабоп, транспортёрбоп матолар, ўт ўчириш енглари тайёрланадиган мато, пресслаш ва фильтрлаш (сузиш) матолари. Булардан ташқари, парашютлар, пуфлама иншоотларнинг қобиклари, тентлар (соябонлар), сунъий чарм, элаклар тайёрланадиган матолар ҳам Техник газлама жумласига киради. Баъзи саноат тармоқларида Техник газлама ўрнига синтетик плёнкалар ишлатилади. Ўзбекистонда Техник газлама ларнинг барча турлари ишлаб чиқарилади.