ТЕХНИКА ЭКИНЛАРИ

ТЕХНИКА ЭКИНЛАРИсаноат хом ашёси сифатида етиштириладиган (хом ашё берадиган) бир ва кўп йиллик қишлоқ хўжалиги. экинлари Техника экинлари бир қанча ботаник оилага мансуб; уларга крахмалли экинлар (картошка, батат ва б.); шакарли экинлар (қанд лавлаги, шакарқамиш ва б.); мойли экинлар (кунгабокар, канакунжут, ер ёнғоқ, соя, рапс, махсар, хантал, индов, зиғир ва б.); толали экинлар (ғўза, толали зиғир, каноп, жут ва б.); эфир мойли ўсимликлар (атиргул, кўкнор, ёронгул, ялпиз ва б.); каучукли ўсимликлар (гевея, гваюла, кўксағиз, товсағиз); ошловчи модда олинадиган ўсимликлар (скумпия, бадан); пўкакли (пўкакли дуб в б.); доривор ўсимликлар (валериана, белладона, женьшень ва б.) киради. Техника экинларини бу тариқа бўлиш шартлидир, чунки кўпгина бошқа экинлар ҳам техник хом ашё беради (мас., донли экинлар). Баъзи Техника экинлари, мас., ғўза, зиғир, канопдан толадан ташқари мой ҳам олинади.

Loading...