ТЕХНИКА

ТЕХНИКА (techne — маҳорат, санъат) — моддий бойлик олиш ҳамда одамлар ва жамиятнинг эхтиёжларини қондириш мақсадида инсон атрофдаги табиатга таъсир қилишига имкон берадиган воситалар ва кўникмалар мажмуи. Асосий вазифаси — инсон меҳнатини енгиллаштириш ва меҳнат унумдорлигини ошириш. У табиат ресурсларидан самарали фойдаланишга, Ер қаърини, Дунё океанини, космик фазони ўзлаштиришга имкон беради.

«Техника» термини бирор иш (ҳунар) ёки санъатда қўлланиладиган усулларни ҳам билдиради (мас., тўқувчилик Т. си, этикдўзлик Техникаси, шахмат ўйини Техникаси ва б.).

Техника воситалари доимо такомиллашиб боради, янги технология, янгича маҳсулот и. ч. зарурияти туғилиши билан янгиданянги Техника яратилади. Техника тарихи ибтидоий жамиятга бориб такалади. Умуман Техника тарихини қуйидаги 7 босқичга бўлиш мумкин: 7 — оддий и. ч. қуроллари ва усуллари яратилиши; 2 — мураккаброқ и. ч. қуроллари ва усуллари яратилиши; 3 — одам томонидан бошқариладиган мураккаб меҳнат қуроллари яратилиши; 4 — мануфактура и. ч. шароитида машина Т. сининг яратилиши; 5 — илғор мамлакатларда буғ двигатели асосида иш машиналарининг пайдо бўлиши; 6 — электр энергияси асосидаги машиналар тизимининг яратилиши; 7 — автоматлаштирилган машиналар тизими ва космик Техниканинг тараққий этиши, ахборотлар технологияси (мас., интернет)нинг ривожланиши.

Техниканинг эволюция босқичи анча узоққа чўзилади. Ибтидоий жамоа тузумида даставвал тош қуроллар, кейинчалик ўқёй, лойдан ясалган идишлар, тош болта ва мис қуроллар пайдо бўлган.

Кейинчалик (мил. ав. 4 — 3 минг йилликда) жездан ясалган меҳнат қуроллари вужудга келди. Кейинроқ темир эритиш ва ундан фойдаланишга ўтилди. Хитойда мил. ав. 2357 йиллардаёқ темир маълум эди. Мустаҳкам меҳнат қуролларига бўлган талаб пўлат ишлаб чиқариш. га олиб келди. Деҳқончилик ривожлана бошлагач, сув чиқариш қурилмалари, чархпалак пайдо бўлди.

Ҳарбий Техникада ўқ ёйдан ташқари пўлат қиличлардан фойдаланила бошланди. Кейинчалик қурилишда турли юк кўтариш ричаглари ихтиро қилинди. Одамлар йўлларини яқин қилиш мақсадида сувдан фойдаланиш учун дарахт танасидан қайиқ ясашни ўргандилар. Кейинчалик кўп эшкакли кемалар пайдо бўлди. Тўқимачилик дастгоҳлари яратилди. Кейинги даврларда деҳқончилик билан бирга ҳунармандчилик ривожланди. Елканли кемалар, шамол тегирмонлари яратилди. Қ. ҳ. да ғилдиракли оғир ва енгил плуглар пайдо бўлди.

15—16-а. асрларда анча такомиллашган домна печлари қурилди. Асосий двигатель ўрнида гидравлик машиналардан фойдаланилди. Бу даврда кончилик, металлургия ривожлана бошлади (қ. Кон саноати). Ҳарбий Техникада ўт очиш куроллари, машина ва механизмлар пайдо бўлди.

18-а. охирида буғ машинаси ва тўқимачилик машиналарининг пайдо бўлиши саноатда инқилобнинг бошланишидан дарак берди.

19-а. да босма машина, телеграф аппаратў, фотография, ички ё’нув двигатели, самолёт, радио, телефон, кинематография, автомобиль яратилди, ҳарбий техника, т. й. транспорта ривожланди ва б. 20-а. да электр энергиясидан фойдаланиш кучайди, авиация, атом техникаси, ҳисоблаш техникаси, электроника, телевидение, ракетасозлик, автоматика, космонавтика ва б. тараққий этди. 21-а. бошларидан ахборотлар технологияси (интернет, уяли телефон ва б.) ривожлана бошлади.

Қандай вазифани бажаришига қараб, Техника ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш. да катнашмайдиган Техникага (маиший хизмат кўрсатиш, и. т., маориф ва маданият, ҳарбий, тиббиёт Т. сига) ажралади. Ишлаб чиқариш Техника сига машиналар, механизмлар, асбоблар, машина, технологик жараёнлар, бошқариладиган аппаратлар, саноат бинолари ва иншоотлари, йўллар, кўприклар, каналлар, транспорт, коммуникация, алока воситалари ва б. киради. Ишлаб чиқариш Техника сининг фаол қисми машинадир. Унга технологик машиналар — металлга ишлов бериш, қурилиш, тогкон, металлургия, қишлоқ хўжалиги., тўқимачилик, озиқ-овқат, қоғоз тайёрлаш машиналари ва б., транспорт машиналари — автомобиллар, тепловозлар, самолётлар ва б., конвейерлар, элеваторлар, кранлар ва б., назоратбошқариш ва хисоблаш машиналари — электр машиналари, ички ёнув двигателлари, турбиналар ва б. киради. И. ч. техника воситалари орасида энергия ҳосил қилиш ва уни бир турдан иккинчисига айлантиришга хизмат қиладиган энергетика Т. сининг ахамияти катта. Ҳарбий Техника (танклар, артиллерия, ракета қурилмалари, учиш аппаратлари, сув ости ва сув усти кемалари ва б.) алохида Техника воситалари гуруҳини ташкил қилади.

Ишлаб чиқариш. да қатнашмайдиган Техникага маиший хизмат кўрсатиш Техникаси (кир ювиш, ошхона машиналари ва б.); транспорт Техникаси (енгил автомобиллар, велосипедлар ва б.); спорт Т. си (пойга мотоцикллари ва б.) киради. Ишлаб чиқариш. нинг тармоқ структурасига қараб (мас., саноат Техникаси, транспорт Техникаси, қ. х. Т. си) ёки и. ч. нинг алохида структура бўлинмаларига қараб (мас., авиация Т. си, мелиорация Т. си), баъзан Техника алохида тармоқларининг табиийилмий асосига қараб (мас., ядро Т. си, совитиш Техникаси, хисоблаш Техникаси ва б.) таснифланади.

Унумдорлик, пухталик ва тежамлилик Техниканинг энг муҳим кўрсаткичларидир. Техниканинг унумдорлиги вақт бирлиги ичида тайёрланган (ишлов берилган, ташилган ва б.) маҳсулот миқдори билан аниқланади. Техниканинг пухталиги зарур миқдорда сифатли маҳсулот бериш хусусияти ёки технологик вазифани белгиланган муддатда бажариш билан ифодаланади. Техниканинг те жамлилиги ишлатиладиган хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия, ёрдамчи қурилмаларнинг таннархи билан белгиланади.

Техниканинг унумдорлиги, пухталиги ва тежамлилигини ошириш учун уни такомиллаштириб бориш, иш жараёнларини автоматлаштириш зарур.

Техниканинг тараққиёт даври Техника воситаларини янгилаш суръатини янада тезлаштириш, буюмларни стандартлаш ва унификациялаш, радиотехника, электроника, авиация, космонавтика, автоматик бошқариш ва ростлаш тизимлари, ҳисоблаш Техникаси, ахборотлар технологияси ва б. ривожланиши билан ифодаланади. Саноатда автоматлаштиришнинг ривожланиши автомат линиялар ва автомат цехлар, автомат здлар яратишга олиб келди, ахборотлар технологиялари ривожланди.

Техникани ривожлантириш фан ва техника тараққиётининг муҳим шартидир. Техникани ривожлантиришда фан ютуқларидан кенг фойдаланилади. Ҳоз. замон фани, и. ч. нинг муҳим ютуқлари табиий ва Техника фанлари кашфиётларига таянади. Техника фан ютуқлари асосида ривожланиб бориб, фан олдига янги масалалар қўяди. Фан ва Техниканинг ривожланиб, улар орасидаги ўзаро боғланишни тақозо этади. Техниканинг ривожланиши мамлактларнинг географик, иклим шароити ва б. га ҳам боғлиқ. Mac, Буюк Британияда кемасозлик, денгиз ва порт ишлари Техникаси, Германияда станоксозлик, тоғкон ва металлургия Техникаси, Японияда электротехника ва радиоэлектроника, Швейцарияда аник, асбобсозлик Техникаси, Финляндияда ёғочтахта саноати Техникаси, АҚШ ва Россияда ракетасозлик, космонавтика, Ўзбекистонда гидротехника, кибернетика, тўқимачилик, машинасозлик, қишлоқ хўжалиги. машинасозлиги саноати ва б. ривожланган. Техника истиқболида йирик илмий-техника масалалари — инсоннинг Қуёш системасидаги сайёраларга учиши, жаҳон миқёсида радио, телеграф, телефон ва телевизион алоқаларнинг ривожланиши, янги турдаги тиббиёт аппаратлари ва б. нинг яратилиши ва фан ютуқларини умумлаштириш талаб қилинади. Техника тараққиётига Архимед, А. Герон, И. Гутенберг, И. Фёдоров, X. Гюйгенс, И. П. Кулибин, Леонардо да Винчи, Н. Коперник, Г. Галилей, И. Ньютон, Д. Уатт, Е. А. Черепанов ва М. Е. Черепанов, А. Нартов, П. П. Аносов, Д. Стефенсон, П. Шиллинг, Б. Якоби, С. Морзе, М. Фарадей, Д. Максвелл, Д. И. Менделеев, Г. Бессемер, Р. Дизель, А. Ф. Можайский, В. Рентген, A. Эйнштейн, К. Э. Циолковский, С. П. Королёв ва б. катта ҳисса қўшган. Шарқда Техника тараққиёти Беруний, Ибн Сино, Улуғбек, Аҳмад алФарғоний каби алломалар; кейинчалик Ўзбекистонда И. Ф. Белянский ва В. П. Грабовский (телевидение) каби ихтирочилар, Ўзбекистонда ФА академиклари С. Азимов, Р. Бекжонов, А. Воҳидов, Ҳ. Рахматуллин, Ў. Расулов, Т. Рашидов, Ҳ. Усмонхўжаев, Ҳ. Фозилов, М. Ўрозбоев, B. Қобулов, П. Ҳабибуллаев, М. Ҳамидхонов, М. Ҳожинова ва б. олимлар номи билан боғлиқ.

Турсунбой Рашидов, Миркомил Мирбобоев.

Loading...