ТЕЙЛЕР

ТЕЙЛЕР (Theiler) Макс (1899.30.11972.11.8) — Жан. Африка врачи ва микробиологи. 1922 й. дан АҚШ да. Тиббиётни Кейптаун унтида ўқиб (1917—18), 1922 й. да Лондонда тугатган. 1957 й. дан Рокфеллер фонди (НьюЙорк) қошидаги соғлиқни сақлаш ва халқаро тиббиёт бўлими лаб. раҳбари, айни вақтда (1964 й. дан) Йельск унти тиббиёт мактабида проф. Илмий фаолияти инфекцион касалликларни ўрганишга доир. Сариқ иситма қўзғатувчисини аниқлаган ва шу касалликка карши одамларни эмлаш учун 2 та вакцина кашф этган. Нобель мукофоти лауреати (1951).

Loading...