Knowledge Base
Ўзбекистон Миллий Энциклопедияси

ТЕЙШЕБАИНИ

ТЕЙШЕБАИНИУрарту давлатининг йирик маркази (мил. ав. 7—6-а.). Ереван ш. даги КармирБлур тепалигида қалъа харобалари сакланган. Маҳобатли иншоот қолдиқлари (150 га яқин хона — устахоналар, омборхоналар, дон омборхоналари, вино сақланадиган ертўлалар ва б.) аникланган. Қалъа атрофида тўғри режалаштирилган шаҳар жойлашган. Тейшебаинидан кўплаб қуроласлаҳалар (жумладан, Урарту шохларига тегишли сербезак дубулғалар, садоқлар, қалқрнлар, қиличлар ва б.), санъат буюмлари, тақинчоқлар, миххат ёзувлари топилган. Мил. ав. 585 й. Т. маҳаллий ва скиф кабилалари томонидан вайрон этилган.

Prev Article

ТЕЙТЕМ

Next Article

...ТЕКА