ТЕЗЛИК (механикада) — моддий нуқта ҳаракатининг асосий кинематик курсаткичларидан бири; вектор катталик бўлиб, v қ Qfr муносабат орқали аникланади, бунда f* моддий нуқтанинг фазодаги ўрнини ифодаловчи радиус вектор. Тезлик векторнинг йўналиши ҳаракат траекториясига утказилган уринма бўйича йўналган бўлади. Текис ҳаракат тезлиги моддий нуқтанинг вакт бирлиги t да ўтган йўли s билан ўлчанади, яъни v қ |. Нотекис ҳаракат учун берилган он (момент)даги Тезлик катталик жиҳатдан, агар нуқта шу ондаги тезликни бундан кейин ҳам сақлаб қолган бўлса, нуқтанинг вақт бирлигида ўтадиган йўлига тенг бўлади, деб қараш мумкин.
Халқаро бирликлар тизими СИ ва Тезлик бирлиги килиб 1 м/с қабул килинган.