
ТИББИЁТ ДЕОНТОЛОГИЯСИ
ТИББИЁТ ДЕОНТОЛОГИЯСИ — тиббиёт ходимларининг касбга алоқадор этикаси, доридармон, умуман давонинг таъсирини оширишга каратилган хулқатвор таомиллари. Деонтология, яъни кишининг хулқи, одоби ҳақидаги тушунча 16-а. нинг бошларида инглиз файласуфи ва иқтисодчиси И. Бентам томонидан таомилга киритилган. Тиббиёт деонтологиясига оид маълумотлар узоқтарихга эга. Аслида, Тиббиёт деонтологияси кенг фалсафий мазмунга эга бўлиб, бир қанча йўналишлардан иборат: — шифокор билан бемор ўртасидаги; — шифокор билан беморнинг яқин кишилари ўртасидаги муносабат; — шифокорнинг ғамкасблари билан муносабати ва ҳ. к.
Тиббиёт деонтологиясига врачнинг сир саклаши, беморнинг ҳаёти ва соғлиғи учун тиббиёт ходимининг жавобгарлиги, тиббиёт ходимларининг ўзаро муносабати масалалари ва б. киради. Тиббиёт деонтологиясига мувофиқ, тиббиёт ходими беморга катта эътибор бериши, унинг соғлиғини тиклаш ёки азобини енгиллатиш учун бутун билимини сарфлаши, беморга унинг соғлиғи ҳақидаги фақат фойда келтира оладиган маълумотларни айтиши (қ. Психотерапия), беморнинг врач билан сирдош бўлишига эришуви зарур. Беморнинг касаллиги ҳақида унинг иштирокида ҳамкасблари билан сўзлашиши ярамайди.
Тиббиёт деонтологиясининг тиббиёт амалиётида тўғри жорий қилиниши, шифокорнинг онги, савияси, маданияти, дунёқараши, билим ва қайси жамиятда яшаётганлиги билан чамбарчас боғлиқ. Кишилик жамиятининг турли даврларида деонтологик муносабатлар турлича кечган, у замон талабига мое равишда ўзгариб борган.
Тиббиёт деонтологияси тиббиёт ходимларидан юксак инсоний фазилатлар, софдиллик, зийраклик, одамийлик ва б. га эга бўлишни тақозо этади. Тиббиёт деонтологияси халқаро кодексини Халқаро врачлар жамияти тасдикдаган (1949, Женева). Ўзбекистон Республикасида тиббиёт интини битирувчилар «Ўзбекистон шифокори»нинг қасамёдини қабул қиладилар (1996 й. дан).
Ад.: Қосимов Э. Й., Шифокорнинг нутқ маданияти ва бемор билан мулоқот санъати, Тиббиёт деонтологияси, 2002.