ТИББИЁТ-ГЕНЕТИКА КОНСУЛЬТАЦИЯСИ

ТИББИЁТ-ГЕНЕТИКА КОНСУЛЬТАЦИЯСИ — тиббий ёрдамнинг бир тури. Тиббиёт генетикаси ва одам генетикаси ютуқларига асосланган ҳолда замонавий соклиқни саклаш ишида профилактик йўналишда ривожланмоқда. Тиббиёт-генетика консультацияси ирсий касалликлари бор беморларни ҳисобга олади, уларнинг оила аъзолари ва ўзлари устидан диспансер кузатуви олиб боради, шунингдек, аҳолига генетик маслаҳатлар беради, яъни беморнинг отаонаси, қариндошларига ёки унинг ўзига оилада мазкур касаллик қайталаниши мумкинлигини тушунтиради. Тиббиёт-генетика консультацияси ирсий касаллиги бир ёки иккита аллел ген мутациясидан келиб чиққан беморларга; ирсий касаллиги хромосомалар сони ва тузилишининг ўзгариши билан боғланган беморларга (Даун касаллиги ва б.); ирсий касаллиги ташки мухитнинг ноқулай омиллари таъсирида пайдо бўлган беморларга; қариндошларида ирсий касаллик борлиги туфайли ўзларида ҳам шундай касаллик рўй бериши мумкин деб хавфеирайдиган соғлом кишиларга; бир-бири билан турмуш курган амакивачча, тоғавачча, холавачча, аммаваччаларга, биринчи боласи нуқсон билан туғилганлиги сабабли бошқа бола кўришдан қўрқадиган отаоналарга маслаҳат ва ёрдам беради.

Шундай килиб, ирсий касалликларнинг олдини олишда Тиббиёт-генетика консультациясининг вазифаси отаоналарни келгуси авлодида шундай касаллик пайдо бўлиш хавфи борлигидан огоҳ қилиб қўйиш, яқин ва узоқ қариндош билан, шунингдек, яширин ҳолатда мутант ген ташувчи кишилар билан турмуш қурмасликни тавсия этишдан иборат.

Тиббиёт-генетика консультацияси фаолияти диспансер кузатуви принципига асосланган, фақат текшириш мақсадида ёки касаллиги хуруж қилганда беморлар махсус стационарга ётқизилади.

Тиббиёт-генетика консультацияси талабалар, клиник ординаторлар, аспирантлар, шунингдек, малакасини ошираётган врач ва ўқитувчиларга тиббиёт генетикасидан илм берадиган ўқув базаси ҳамдир.

Loading...